Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

ҚР Ташқи ишлар вазирлигида сув масалалари бўйича Қозоғистон-Швейцария музокаралари бўлиб ўтди

30 Октябрь 2021 12:09

NUR-SULTAN. Kazinform - Махсус топшириқлар бўйича Элчи Алексей Волков Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигида Швейцариянинг сув масалалари бўйича махсус Элчиси Ги Бонвин билан учрашди, дея хабар беради Kazinform ҚР ТИВ матбуот хизматига таяниб.

Томонлар Қозоғистондаги мавжуд сув билан боғлиқ вазият, Марказий Осиёда сув соҳасида минтақавий ҳамкорлик ҳолати ва халқаро сув кун тартибига оид кенг кўламли масалаларни муҳокама қилдилар.

А.Волков Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги трансчегаравий сувдан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратди. У Нур-Султаннинг сув соҳасида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги фаол позициясини қайд этди, шунингдек, Қозоғистон раҳбариятининг бу борадаги саъй-ҳаракатларини алоҳида таъкидлади.

Бундан ташқари, у Қозоғистонда яқинда ташкил этилган ривожланишга расмий ёрдам кўрсатиш миллий оператори КazAIDнинг минтақавий ҳамкорликни, жумладан, сув соҳасида ҳам ўрни ва салоҳиятини қайд этди.

Швейцария махсус вакили Марказий Осиёда халқаро сув-энергетика консорциумини ташкил этиш муҳимлигини, бу ўзаро манфаатли минтақавий ҳамкорликнинг ёрқин намунаси бўлишини таъкидлади. Томонлар Марказий Осиё давлатларининг Орол денгизи ҳавзаси муаммоларини ҳал этишда катта салоҳиятга эга ноёб ташкилот – Оролни қутқариш халқаро жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларини ҳам қўллаб-қувватладилар.

Учрашувнинг алоҳида мавзуси Швейцария томонидан фаолиятининг қисқача шарҳи тақдим этилган «Blue Peace» ташаббуси бўлди. Халқаро кун тартиби контекстида томонлар глобал иқлим ўзгариши масалаларини, шунингдек, 2022 йилда Глазгода бўлиб ўтадиган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференцияси ва Дакарда бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон сув форумига тайёргарлик кўришни муҳокама қилди.

Учрашув якунида Қозоғистон-Швейцария ҳамкорлигини икки томонлама ва кўп томонлама шаклда ривожлантиришдан томонлар манфаатдор экани билдирилди.

Юқорига