Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Европа Парламентига вакцинация сертификатлари бўйича қабул қилади

30 Октябрь 2021 13:23

BRÚSSEL. Kazinform – Европарламент бюроси Брюссель (Бельгия) ва Страсбургдаги(Франция) вакиллик органи биноларига барча ташриф буюрувчиларга CОVID-19 га қарши эмланганлик тўғрисидаги рақамли сертификатни мажбурий тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилди, деб хабар қилди Kazinform мухбири.

Чекловлар жорий йилнинг 3 ноябридан бошлаб, жумладан, Европа институтлари томонидан аккредитаwия қилинган журналистлар учун ҳам жорий этилади.

Европа Иттифоқининг вакцинация сертификатида эмлашлар, антитаналарнинг мавжудлиги ёки сўнгги тестлар натижалари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд.

Бундан ташқари, Европа Парламентида тиббий ниқоб тақиш ва киришда термометрия билан текшириш каби санитария чоралари сақланиб қолган. Европа Парламентининг тушунтиришича, бу чора депутатларга парламент фаолияти доирасида шахсий учрашувларга қайтиш имконини беради, шу билан бирга уларнинг саломатлиги хавфсизлигини кафолатлайди.


Муаллиф: Арнур Раҳимбеков


Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига