Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

COVID-19: Эстония сауналар ва аква марказларида ниқоб тақишни мажбурий қилмоқчи

30 Октябрь 2021 12:32

NUR-SULTAN. Kazinform - Эстония CОVID-19 учун янги чекловлар жорий қилмоқда. Ниқобларни ҳатто сауналар, курортлар ва аква марказларида ҳам тақиш талаб этилади, деб хабар беради Kazinform COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясига таяниб.

Бундан ташқари, 1 ноябрдан бошлаб мамлакатда умумий овқатланиш хизматлари чекланади. Иш кунини соат 6:00 да бошлаб, 23:00 дан кечиктирмай тугатиш талаб этилади. Янги қоидалар 12 ёшдан ошган барча одамларга тааллуқлидир.

Озарбайжон ҳукумати махсус карантин режимини 2022 йил 1 январгача узайтирди. Барча мавжуд чекловлар кучда қолади. Хусусан, хотира маросимларини ўтказиш тақиқланган, тўй ва бошқа тантаналарда иштирок этадиган меҳмонлар сони чекланган. Бундай барча тадбирларнинг иштирокчилари фақат эмлаш сертификатига эга бўлган тақдирда қатнашишга рухсат этилади.

Украинада пандемия бошланганидан буён аниқланган яна бир кунлик антирекорд коронавирус ҳолатлари қайд этилди - 26 810 та янги ҳолат.

Калит сўзлар: Тиббиёт, Хориж,
Юқорига