Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Ўзбекистонда «Миллий сувенирлар» фестивали бўлиб ўтди

29 Октябрь 2021 17:02

TASHKENT. Kazinform – 2021 йил 28 октябр куни Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги ташаббуси билан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида илк бор «Миллий сувенирлар» фестивали ташкил этилди, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

Туризм қўмитасининг маълум қилишларича, тадбир иштирокчилари томонидан яратилган миллий сувенирлар савдосини йўлга қўйиш орқали республика музейларига ва маданий мерос объектларига ташриф буюрувчилар тўғридан-тўғри ушбу объектларнинг тарғиботчисига айланади. Бу эса, ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга, ҳунармандлар бандлигини таъминлашга ҳамда уларни ҳам моддий, ҳам маънавий қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.




Фестиваль доирасида ҳунармандларнинг кўргазма-савдоси, кўрик-танлови, маҳорат дарслари ташкил этилди.


Калит сўзлар: Маданият, Марказий Осиё,
Юқорига