Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Туркистон кинотеатрида туркий давлатларнинг мультфильмлари бепул намойиш этилади

28 Октябрь 2021 17:32

NUR-SULTAN. Kazinform – Туркистон аҳолиси ва меҳмонлари 29 октябр куни Kinopark театрида маҳаллий ва қардош туркий давлатларнинг мультфильмларини бепул томоша қилишлари мумкин бўлади, деб хабар беради Kazinform.

Туркистонда бўлиб ўтадиган Халқаро ÁMEN Animation Film фестивали шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари учун ана шундай байрам туҳфасини яратади.

«Бу йил учинчи маротаба ўтказилаётган халқаро фестивалда Қозоғистон, Озарбайжон, Бошқирдистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Татаристон, Тожикистон ва Туркиядан малакали аниматорлар иштирок этади. Шаҳар аҳолиси ва меҳмонларини «Khanshayim Plaza» марказидаги Kinopark кинотеатрига соат 11.00да - «Музбалақ», 12.20да - «Istanbul Muhafizlary», 13.55да - «Култегин» ва 15.10да - «Махамбет» мультфильмлар намойишига таклиф қиламиз. Анимацион фильмлар намойиши 30 октябр куни Халқаро қозоқ-турк университети кутубхонаси кинозалида давом этади», - деди фестивал ташкилотчилари.

Бундан ташқари, фестивал меҳмонлари анимация соҳасида жаҳонга машҳур мутахассисларнинг маҳорат сабоқларида қатнашиб, мультфильмлар яратишнинг нозик жиҳатларини ўрганишлари мумкин бўлади. Туркистон Конгресс залида икки кун давомида Марказий Осиёдаги энг йирик анимация фестивали бўлиб ўтади.


Калит сўзлар: Маданият,
Юқорига