Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Хориждаги ватандошларни Қозоғистонга қайтариш концепцияси ишлаб чиқилмоқда

27 Октябрь 2021 16:20

NUR-SULTAN. Kazinform - Хорижда яшаётган ватандошларни ватанга қайтариш концепцияси ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда «Ватандошлар жамғармаси» ННТ вице-президенти Мағауия Сарбасов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Президент бу йилги Мурожаатномасида миграция сиёсати концепциясини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берган эди. 2022-2026 йилларга мўлжалланган янги концепцияда хориждаги ватандошлар билан ижтимоий ва таълим соҳаларида ишлашни фаоллаштириш кўзда тутилган. Хориждаги қозоқ диаспораси билан маданий алоқаларни ривожлантириш ҳам режалаштирилган.

Умуман олганда, мустақилликка эришганимиздан буён хориждаги ватандошлар масаласи доимо диққат марказида бўлиб, бу борада давлатимиз томонидан муносиб қўллаб-қувватланмоқда.

Жамғармамиз 4 та асосий фаолият йўналишига эга. Aввало, хориждаги ватандошларимизнинг миллий ўзлигини сақлаб қолиш. Ватандошларимизнинг ватанга мослашиши учун шароит яратиш. Учинчидан, хориждаги ватандошларни ватанга қайтариш масаласини таҳлил қилиш. Тўртинчи йўналиш – хориждаги ватандошлар, айниқса, ёшлар билан алоқа ўрнатиш», — деди Мағауия Сарбасов.

Aввалроқ «Ватандошлар жамғармаси» ННТвице-президенти мамлакатга хориждан 1 миллионга яқин фуқаро кўчиб ўтиш ниятида эканини маълум қилганди.

Муаллиф: Aли Ибраев

Калит сўзлар: Жамият,
Юқорига