Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида тўқнашувлар содир бўлди

25 Октябрь 2021 17:30

KABUL.Kazinform - Aфғонистон шимоли -ғарбидаги Ҳирот шаҳрида қуролли тўқнашувлар оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Kazinform мухбири ANI Newsга таяниб.

24 октябр, якшанба куни Толибон (Қозоғистонда тақиқланган) ва маҳаллий қуролли гуруҳ ўртасида тўқнашувлар натижасида 17 киши, жумладан, аёллар ва болалар ўлдирилди.

Шаҳар кўчаларида отишма тушлик пайтида бошланган ва кун бўйи давом этган. Ўлганлар орасида етти бола ва уч аёл бор. Бундан ташқари, бир неча тинч аҳоли яраланиб, шифохонага етказилган.

12 август куни Толибон шаҳарни ўз назоратига олганидан сўнг Ҳиротда содир бўлган бундай ҳодиса биринчи марта содир бўлди.

Якшанба куни «Толибон» Ҳиротда одам ўғирлаш билан шуғулланадиган маҳаллий жиноятчиларга қарши махсус операция ўтказди.

Шунингдек, Aфғонистон муваққат ҳукумати Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Саид Хости ўзининг твиттердаги саҳифасида одам ўғирлаш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ вакиллари мамлакатнинг учинчи йирик шаҳрида ўққа тута бошлаганини ёзди.

Муаллиф: Aрсен Утешев

Калит сўзлар: Жанубий Осиё,
Юқорига