Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Россияда коронавирусга қарши коллектив иммунитети 45,7% ни ташкил қилади

22 Октябрь 2021 19:00

MOSKVA.TASS-Kazinform – Россияда коронавирус инфекциясига қарши коллектив иммунитет даражаси ҳозирда 45,7% ни ташкил қилади, деб хабар беради Kazinform TASSга таяниб.

«Мамлакатда коронавирусга қарши эмлашнинг тўлиқ цикли қарийб 49,2 миллион марта ўтказилди. 22 октябр ҳолатига кўра, биринчи компонентли эмлаш 53 511 786 марта, тўлиқ циклли эмлаш - 49 161 150 марта ўтказилди. Россияда коллектив иммунитети 45,7% ни ташкил қилади», - дейилади штабда.

15 октябр ҳолатига кўра, мамлакатда коронавирусга қарши коллектив иммунитети 45% ни ташкил қилган.

Роспотребнадзор илгари Россия Федерациясида жамоавий иммунитетга эга бўлиш учун аҳолининг камида 80 фоизини эмлаш кераклигини айтди. Россия Федерацияси Бош вазири ўринбосари Татьяна Голикованинг сўзларига кўра, бу 90 млндан ортиқ одам эмланиш керак.


Калит сўзлар: Хориж, Вакцина,
Юқорига