Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистон кўмиридан 300 га яқин турдаги фармацевтика ва кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарилади

20 Октябрь 2021 18:06

NUR-SULTAN. Kazinform- Қозоғистон кўмиридан 300 га яқин турдаги фармацевтика ва кимё маҳсулотларини ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда республика кон-металлургия корхоналари уюшмаси ижрочи директори Николай Радостовец маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бизнинг кўмир, айниқса, Шубаркўл кўмири рақобатбардош. Ундан 300 га яқин фармацевтика ва кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Ҳеч ким кўмир қазувчиларга кўмир кам ёниши туфайли ишлаб чиқариш камайганда нима қилиш кераклигини айтмаган. Бизга инвесторлар кўмир конларига сармоя жалб этиши учун эркин иқтисодий зонани яратишга рухсат беринг», - деди у Нур-Султанда Astana Mining & Metallurgy 11 кон-металлургия конгресси доирасида ўтказилган брифингда.

Унга кўра, эркин иқтисодий зонага келадиган инвесторларга солиқ ва бошқа имтиёзлар берилиши керак.

«5-10 йил давомида умуман солиқ тўламасинлар. Бироқ, улар биз сотиб олаётган кўмирдан кимё ва фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни бошлайдилар. Биз қўшимча қийматли маҳсулотларни сотамиз», - деди Николай Радостовец.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Калит сўзлар: ҚР Энергетика вазирлиги,
Юқорига