Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистонлик теннисчи жаҳон рейтингида 35-ўринга кўтарилди

18 Октябрь 2021 15:50

NUR-SULTAN. Kazinform - Профессионал теннисчилар уюшмаси (AТP) дунёнинг энг яхши футболчиларининг янгиланган рейтингини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон Теннис федерацияси маълумотларига кўра, мамлакатнинг биринчи ракеткаси Aлександр Бублик 37-ўриндан 35-ўринга кўтарилди.

Шундай қилиб, у жаҳон рейтингидаги рекордига бир қадам яқинроқ (34) қолди.

Михаил Кукушкин 149 ўриндан 147 ўрингача, Дмитрий Попко 165 ўриндан 163 ўрингача, Тимофей Скатов 271 ўриндан 269 ўрингача ва Денис Евсеев 406 ўриндан 370 ўрингача кўтарилди.

Жуфтлик баҳсларида Aндрей Голубев 36-ўринда, Aлександр Недовесов эса 77-ўринда.

A. Бублик бугун Москвада старт оладиган Кремль кубогида иштирок тади. Унинг биринчи рақиби - саралаш мусобақаси ғолибларидан бири, украиналик Илья Марченко.


Муаллиф: Елжан Ерали


Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига