Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистонда ревакцинациянинг биринчи босқичида кимлар қатнашади

14 Октябрь 2021 09:41

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда ревакцинация ноябр ойининг учинчи ўн кунлигида бошланади. Бу қарор Қозоғистонда коронавирус инфекциясининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси томонидан қабул қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда идоралараро комиссиянинг Telegram-канали хабар берди.

«Комиссия йиғилишида бир қатор муҳим қарорлар қабул қилинди», - дейилади хабарда. Улардан бири аҳолини қайта эмлаш масаласидир.

«Жорий йилнинг ноябр ойининг учинчи ўн кунлигида қуйидаги тоифадаги одамларга қайта эмлашни бошлаш режалаштирилган: хавф остидаги гуруҳлар (тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар, тиббий-ижтимоий муассасалар ва ёпиқ муассасалар ходимлари ва контингенти, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари); 60 ёшдан ошган одамлар; ўз-ўзидан текширувдан ўтган ва КВИга антитаналари манфий бўлган одамлар «,-дейилади комиссия баёнотида.

Идоралараро комиссияси Ashyq лойиҳасида иштирок этаётган тадбиркорлик субъектларининг иш вақтини оширди. Aниқроғи, «яшил зона« да - соат 03:00 гача, «Ashyq« лойиҳаси етакчилари учун - соат 05:00 гача; «Сариқ зонада« - соат 01:00 гача, «Ashyq« лойиҳаси етакчилари учун - соат 03:00 гача.

Расмий маълумотларга кўра, Қозоғистон 15 давлат билан эмлаш паспортини тан олиш тўғрисида келишувга эришган. Улар: Туркия, Венгрия, Грузия, Қирғизистон Республикаси, Молдова Республикаси, Мўғулистон, Таиланд, Беларусь Республикаси, Aрманистон, Эрон, Сан-Марино, Aргентина, Эстония, Ҳиндистон ва Филиппин.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Калит сўзлар: Тиббиёт,
Юқорига