Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

ОҲИЧК Ташқи ишлар вазирлари Aфғонистон бўйича баёнот берди

12 Октябрь 2021 16:02

NUR-Sultan. Kazinform - Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгаши Ташқи ишлар вазирлари Aфғонистон бўйича кенг қамровли баёнот қабул қилишди.

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 6 -йиғилишидан сўнг, ОҲИЧК котибияти ижрочи директори Қайрат Сарибай маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ташқи ишлар вазирлари Aфғонистон бўйича кенг кўламли баёнот берди. У бир неча жиҳатларни қамраб олади. Aъзо давлатлар, биринчи навбатда, Aфғонистонда тинчлик ва тараққиётнинг тикланиши бутун ОҲИЧК хавфсизлиги ва барқарорлигининг асосий шарти эканлигини таъкидладилар«, - деди у матбуотга.

Умуман, ОҲИЧК котибияти ижрочи директорининг сўзларига кўра, йиғилишда иштирок этган делегация раҳбарлари Aфғонистондаги вазиятдан хавотир билдиришган.

«Ўтиш даври қанчалик тез тугаса, Aфғонистон минтақалараро жараёнларга, ўзаро таъсир жараёнларига тезроқ қўшилади. Бу бизга мамлакат фаровонлик йўлида эканини олдинроқ қайд этиш имконини беради «, - деди Қайрат Сарибай.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Калит сўзлар: Халқаро алоқалар,
Юқорига