Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Япония декабр ойида коронавирусга қарши қайта эмлашни бошлайди

12 Октябрь 2021 15:05

NUR-SULTAN. Kazinform - Япония шу йилнинг декабридан ўз халқини коронавирусга қарши эмлашни бошлайди. Бу ҳақда Қозоғистонда CОVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Тelegram-каналида маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform.

Европада CОVID-19 тарқалиши Болгария расмийларининг янги санкциялар жорий этиш қарорига таъсир қилди. Мамлакатнинг бир қанча жойларида коронавирус пандемиясига қарши янги чекловлар бирданига кучга кирди. Видин ва Перник шаҳарларида спорт заллари ва кўнгилочар жойлар ёпилади, университет ва коллежларда дарслар қисқартирилган шаклда ўтказилади. Сливен ва шаҳар чеккасида мусиқа мактаблари, болалар ва ўсмирлар ижодий марказлари, театрлар, кинотеатрлар ва бир нечта йирик супермаркетлар ишламайди. Ресторан ва кафелар соат 22.00 гача ишлайди. Ҳозирги вақтда Болгарияда COVID-19 билан касалланганлар сони 521 мингдан ошди, 21 656 бемор вафот этди.

Япония Бош вазири Фумио Кисида Парламент ялпи мажлисида CОVID-19 га қарши эмлашнинг учинчи муддати ўзгартирилганини айтди. Aввалроқ, эмлашнинг учинчи компонентини келаси йилнинг бошида бошлаш режалаштирилган эди. Aммо вируснинг тарқалиши эмлашни декабрга силжитди. «Биз эмлашнинг учинчи компонентини декабр ойининг бошида бошлашга тайёргарлик кўрмоқдамиз», - деди Кисида. Биринчи навбатда, қариялар ва инфекция хавфи юқори бўлган одамлар эмланади.

Калит сўзлар: Тиббиёт, Вакцина, Дунё,
Юқорига