Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Коронавирус: Грузияда болалар орасида инфекция кўпаймоқда

12 Октябрь 2021 11:42

TBILISI. Грузия янгиликлари-Kazinform – Грузияда ўсмирлар орасида коронавирус кучаймоқда. Бу синфлар ва мактабгача таълим муассасаларида ўқув жараёнининг бошланиши билан боғлиқ, деб хабар беради Kazinform «Грузия янгиликлари» агентлигига асосланиб.

«Мактаб ва болалар боғчалари очилганидан кейин касалланишлар сони ошди. Бу, айниқса, сўнгги бир неча кун ичида сезиларли бўлди. Ҳозирда шифохона беморлар билан тўла. Биз бўш ўринларини қолдириш учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиляпмиз», - деди «Имеди» телеканалига Цицишвили номидаги болалар шифохонаси директори Давид Рехвиашвили.

Ҳозирги вақтда Цицишвили шифохонасида 150 га яқин ўсмир бемор ва уларнинг ота-оналари даволанмоқда. Шу билан бирга, 23 бола жонлантириш бўлимида.

Тбилисида коронавирус туфайли 55 та болалар боғчаси 12 кунга ёпилди. Етти мактаб ва 90 та хусусий синфлар масофадан ўқишга ўтдилар.

Кахети вилоятида жиддий эпидемиологик вазият мавжуд. Коронавирус тарқалиши натижасида 7 та мактаб онлайн таълимга ўтди, 39 та болалар боғчаси ва яна бешта гуруҳ ёпилди.Шу жумладан Телавидаги 11 та синф ва 15 та болалар боғчаси. Тбилисида ўтган куни 465 ҳолат, Кахетида 294 ҳолат қайд этилди.

Калит сўзлар: Тиббиёт, Хориж,
Юқорига