Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Оғир атлетика: Қозоғистонлик спортчи Жаҳон чемпиони бўлди

12 Октябрь 2021 10:59

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик спортчи Рахат Бекболат ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Турнир Саудия Aрабистонининг Жидда шаҳрида 3-12 октябр кунлари бўлиб ўтади. Қозоғистон оғир атлетикачиси 102 кг вазн тоифасида беллашди.

Икки кураш натижасида Рахат Бекболат 355 кг. (155 + 200) натижани қайд этди. Кейинги ўринларни туркиялик Танер Чағлар (152 + 185) ва ироқлик Aммар Рубайави Aли (149 + 185) эгаллади.

Рахат Бекболат 2004 йил 14 январда Қизилўрда шаҳрида туғилган. Қозоқ гуманитар ҳуқуқ ва техника коллежи талабаси. Оғир атлетика бўйича Қозоғистон Республикаси спорт устаси. Ёшлар ўртасида Қозоғистон Республикаси терма жамоаси аъзоси.

Эслатиб ўтамиз, у 2019 йилда Шимолий Кореянинг Пхеньян шаҳрида ва Тошкентда ўтган Осиё, Лас-Вегасдаги Жаҳон чемпионатида олтин медалларни қўлга киритган. 16 ёшида у жаҳон рекордини ўрнатди ва Осиёнинг «Энг яхши спортчиси» деб топилди.

Муаллиф: Aдилжан Умбет

Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига