Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

ҚР Сенати Раиси Словакия Ташқи ва Европа ишлари вазири билан учрашди

12 Октябрь 2021 08:00

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Сенати Раиси Маулен Aшимбаев Словакия Ташқи ва Европа ишлари вазири Иван Корчок билан учрашди, деб хабар беради Kazinform.

Учрашувда Палата Спикери парламентлараро алоқаларни фаол ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.

«Қозоғистон Парламенти Сенати Словакия Миллий Кенгаши билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдор. Парламентимизнинг иккала палатасида ҳам Словакия билан ҳамкорлик гуруҳлари мавжуд. Словакия Миллий Кенгашининг Қозоғистон билан дўстлик гуруҳи борлигини ҳам биламиз. Шунинг учун, мен ишонаманки, келажакда биз онлайн ёки офлайн режимда қўшма тадбирларни ташкил қила оламиз. Умид қиламанки, бундай қадам ўзаро манфаатли ҳамкорлигимизга янги туртки беради «, - деди Маулен Aшимбаев.





Сенат Раиси, шунингдек, қозоғистонлик депутатларнинг словакиялик ҳамкасблари билан халқаро майдонларда, жумладан, ЕХҲТ Парламент Aссамблеяси ва Парламентлараро Иттифоқдаги ҳамкорлик даражасини юқори баҳолади.

Томонлар, шунингдек, иқтисодиёт, савдо, қишлоқ хўжалиги, сайёҳлик ва сув ресурслари соҳаларидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.

Маулен Aшимбаев, Словакия сув ресурслари соҳасида минтақавий ва халқаро лойиҳаларни амалга оширишда катта тажрибага эга эканини, Қозоғистон бу соҳада ҳамкорликка катта аҳамият беришини таъкидлади.


Калит сўзлар: Сенат Раиси,
Юқорига