Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Яқин кунларда Қозоғистон шимолида қор ёғади

11 Октябрь 2021 13:30

NUR-SULTAN. Kazinform - «Қазгидромет» РДК 12-14 октябр кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Aнти-циклон туфайли Қозоғистоннинг кўп қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат шимолий, шарқий ва жануби-шарқий ҳудудларда ёмғир ва қор ёғади. 12 октябр куни тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик бўлади. Шунингдек, бутун мамлакат бўйлаб кечаси ва эрталаб туман, шимолда муз қотиши, ғарбда ва жанубда чанг бўронлари кутилмоқда. Ғарб ва шимоли -ғарбда кундузи ҳаво ҳарорати 20 даражага, шимолда, шарқда ва марказда - 15 даражага, жанубий вилоятларда - 20 даражагача кўтарилади», - дейилади хабарда.


Калит сўзлар: Об-ҳаво,
Юқорига