Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Футбол: Франция -  Миллатлар Лигаси ғолиби

11 Октябрь 2021 09:51

NUR-SULTAN. Kazinform - Футбол бўйича Франция терма жамоаси UEFA Миллатлар Лигасида ғолиб чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Финалда Испания ва Франция терма жамоалари тўқнаш келишди. Иккаласи ҳам ғалаба қозониш йўлини қидиришди. Бироқ, биринчи бўлимда дарвозага тўп кирита олишмади.

Иккинчи даврада жамоалар ҳужум чизиғини кучайтирди. Натижада испаниялик Микель Оярсабаль 64 -дақиқада ҳисобни очди.

Кейин, 66 -дақиқада Карим Бензема Франcия ҳисобини тенглаштирди.

80 -дақиқада Килиан Мбаппе Франция жамоасини олдинга олиб чиқди.

Эслатиб ўтамиз, ярим финалда Франция Испанияни 3: 2, Испания Италияни 2: 1 ҳисобида мағлуб этди.

Эслатиб ўтамиз, бугун 3-ўрин учун баҳсда Италия Белгияни 2: 1 ҳисобида мағлуб этди ва турнир бронза медали соҳибига айланди.

Миллатлар Лигаси ўйинлари 2018 йилдан бошлаб ўтказилади. Биринчи марта Португалия терма жамоаси чемпионликни қўлга киритди.

Муаллиф: Aдилжан Умбет


Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига