Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Мексика Президенти сув остида қолган шифохонада 17 киши вафот этганини эълон қилди

8 Сентябрь 2021 11:11

MEKHIKO. TASS- Kazinform - Мексиканинг марказий қисмидаги Идальго штатидаги сув остида қолган касалхонада камида 17 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда сешанба куни Лотин Aмерикаси давлати раҳбари Aндрес Мануел Лопес Обрадор Twitterда маълум қилди, деб хабар беради Kazinform TASSга таяниб.

«Тула дарёси соҳилининг Идальго штатида тошиб кетиши оқибатида касалхонада <...> 17 беморнинг ўлими мени чуқур қайғуга солди», - деб ёзади Президент. Шу муносабат билан Лопес Обрадор сув тошқини хавфи остида қолиши мумкин бўлган ҳудудлар аҳолисини иложи борича тезроқ бошқа жойларга кўчишга чақирди.

Идальго штатидаги Тула шаҳрида 2 мингга яқин уйлар сув босган зонада эди. Штат губернатори Омар Файяднинг айтишича, табиий офат оқибатларини бартараф этишга расмийлар мингдан ортиқ Миллий гвардия аскарларини жалб қилган. Сиёсатчининг сўзларига кўра, ёмғир ёғиши туфайли Тулада 40 йилдан бери бунчалик катта фожиа бўлмаган. Мехико шаҳри қўшни штатга ёрдам бериш учун 150 полициячини, 20 дан ортиқ қутқарувчини, тўртта вертолётни, 20 га яқин юк машинасини ва бир нечта қайиқни юборди.


Калит сўзлар: Шимолий Америка,
Юқорига