Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қирғизистонда бўлиб ўтадиган Жокорку Кенеш сайловларида қатнашиш учун 13 партия ариза берган

2 Сентябрь 2021 09:40

BISHKEK. KABAR - Kazinform- Қирғизистон сиёсий партияларидан шу йилнинг 28 ноябрида бўлиб ўтадиган Жокорку Кенешга депутатлар сайловига аризалар қабул қилинмоқда, деб хабар беради Кazinform Kabar агентлигига таяниб.

Aгентлик маълумотларига кўра, Қирғизистон Республикаси Жокарку Кенешига сайловда иштирок этиш учун 13 партиядан аризалар қабул қилинган. Улар орасида «Социал –демократлар», «Ишеним», «Қирғизистон бирлиги сиёсий партияси», «Альянс» ва «Қирғизистон яшиллар партияси» каби партиялар бор.

Сайловда иштирок этиш учун аризалар 3 сентябргача қабул қилинади.

Калит сўзлар: Сайлов-2021, Марказий Осиё,
Юқорига