Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

ҚР Парламенти Мажилиси Раиси бўлиб Нурлан Нигматулин сайланди

15 Январь 2021 14:11

NUR-SULTAN. Kazinform – Нурлан Нигматулин бугун Қозоғистон Парламенти Мажилиси Раиси этиб сайланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Аввал хабар қилинганидек, парламент мажлисининг ялпи мажлисида депутатлар янги раисни яширин овоз бериш орқали сайладилар.

Эслатиб ўтамиз, 14 январь куни ҚР Биринчи Президенти, «Nur Otan» партияси Раиси Нурсултон Назарбоев партия фракциясининг йиғилишида Нурлан Нигматулиннинг номзодини мажлисдаги партия фракцияси раҳбари лавозимига таклиф қилганди. Фракция депутатлари Елбасы таклифини бир овоздан қўллаб-қувватладилар. Шунингдек, Нурлан Нигматулиннинг Мажилис Спикери лавозимига номзодини кўрсатиш масаласи кўриб чиқилганди.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Калит сўзлар: Тайинлов, Сиёсий партиялар, Сайлов-2021,
Юқорига