ҚР Президенти қутқарувчиларни касб байрами билан табриклади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев қозоғистонлик қутқарувчиларни касб байрами билан табриклади, деб хабар беради Kazinform.
«Мамлакатимиз қутқарувчиларини касб байрами билан табриклайман! Сизлар муҳтожларга ёрдам берасизлар ва қаҳрамонлик намунасини кўрсатасизлар. Қутқарувчилар турли хил офат оқибатларини бартараф этиш учун кўп иш қилдилар. Қайта ташкил этилган вазирлик ходимларига муваффақиятлар тилайман!», - деб ёзди Давлат раҳбари Twitter да.