Об-ҳаво
Астана -19 °С
Алматы -7 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўзбекистонда янги йилдан бошлаб паспорт ўрнига ID-карталари берилади

23 Сентябрь 2020 17:25

TASHKENT. Kazinform – ЎР Президенти Ш.Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони имзоланди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Биометрик паспортлар ўрнига Ўзбекистон фуқаросининг шахсини ва фуқаролигини тасдиқлайдиган электрон ташувчи қурилмага эга ҳужжат сифатида ID-карта жорий этилмоқда.

Ҳужжатга кўра, идентификация ID-карталари белгиланган ҳужжатлар қабул қилиб олингандан сўнг 1 иш куни мобайнида расмийлаштириб берилади.

Фармонда айтилишича, идентификация ID-картасининг бланкасида эгасининг миллати ҳақидаги маълумотлар кўрсатилмасдан ID-картанинг чипига киритилади.

Биометрик паспортлар ҳамда яшаш гувоҳномалари ID-карталарга 2 босқичда алмаштирилади:

1-босқич. 2021 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача ихтиёрийлик асосида (16 ёшга тўлганда ёки қонунчиликда кўрсатилган бошқа сабабларга кўра);

2-босқич. 2023 йил 1 январдан 2029 йил 31 декабргача мажбурий тартибда.

Ўзбекистон фуқаросининг 2011 йил намунасидаги биометрик паспорти 2030 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

ID-карталарни олиш ва алмаштириш учун Ўзбекистон фуқароси хоҳлаган ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига мурожаат қилиши мумкин.

Калит сўзлар: Марказий Осиё, Хориж,
Юқорига