Об-ҳаво
Астана -19 °С
Алматы -6 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон аҳолиси 1,3 фоизга ўсди

21 Сентябрь 2020 10:00

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда шаҳар аҳолиси 60 фоизга яқинлашди, деб хабар беради Kazinform мухбири Статистика қўмитасига асосланиб.

2020 йил 1 август ҳолатига кўра, мамлакат аҳолиси 18 млн 767,5 минг кишини, шу жумладан шаҳарликлар - 11 млн 049,0 минг кишини (58,9%), овул аҳолиси - 7 млн 718,5 минг кишини (41,1%) ташкил этди.

2019 йил 1 август билан таққослаганда мамлакат аҳолиси 238,6 минг кишига ёки 1,3 фоизга ўсди. Ушбу даврда энг юқори умумий ўсиш мамлакатнинг 3 ҳудудида: Алмати (64,2 минг киши), Нур-Султан (52,0 минг киши) ва Чимкент (30,6 минг киши) шаҳарларда кузатилди.

Калит сўзлар: ҚР Молия вазирлиги,
Юқорига