Об-ҳаво
Астана -24 °С
Алматы -7 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қасим-Жомарт Тоқаев БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессиясида иштирок этади

19 Сентябрь 2020 13:02

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессиясида иштирок этади, деб хабар беради Kazinform.

Бу ҳақда Президентнинг матбуот котиби Берик Уали ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.

Юбилей сессияси «Биз хоҳлайдиган келажак, бизга керакли Бирлашган Миллатлар Ташкилоти: мультилатерализм учун коллектив мойиллигимизни аниқлаштириш» шиори остида бўлиб ўтади.

Бош ассамблея сессияси давом этаётган коронавирус пандемияси шароитида ўтказилиши сабабли, давлатлар раҳбарларининг чиқишлари видео форматда бўлиши режалаштирилган.

21 сентябрь куни Қозоғистон Президенти Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 75 йиллигига бағишланган саммитда, 23 сентябрь куни эса БМТ Бош Ассамблеясининг Бош мунозараларида иштирок этади.

Қозоғистон Президенти ўз нутқларида долзарб халқаро муаммоларни ҳал қилишда жаҳон ҳамжамиятининг ҳаракатларини мувофиқлаштириш, хусусан, коронавирусга қарши кураш, глобал иқтисодий ўсишни тиклаш, терроризмга қарши кураш, ядровий қуролни тарқатмаслик ва қуролсизланиш, иқлим ўзгариши масалаларига тўхталади.

Калит сўзлар: Дипломатия, Халқаро алоқалар, БМТ,
Юқорига