Об-ҳаво
Астана -20 °С
Алматы -9 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонлик велосипедчи «Tour de France» турида ғолиб чиқди

17 Сентябрь 2020 11:09

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг «Astana Pro Team» велосипед клуби сардори, колумбиялик велопойгачи Мигеаль Анхель Лопес «Tour de France» кўп кунлик мусобақасининг 17-турида ғолиб бўлди. Бу ҳақда Kazinform велосипед клуби матбуот хизматига асосланиб хабар беради.

Турнирнинг ушбу босқичи қирол босқичи деб номланади.

Кўп кунлик турнирнинг 17-тури Гренобль ва Мерибель Коль де ла Лоз ўртасида бўлиб ўтди. Велосипедчилар 170 км масофани босиб ўтдилар. Турнинг ғолиби Лопес бўлди - 04:49:08. У словениялик Примож, Роглични 15, Бирлашган Араб Амирликларидан келган Тадей Погачарни 30 сония ортда қолдирди.


Муаллиф: Адилжан Умбет


Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига