Об-ҳаво
Астана -2 °С
Алматы 1 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Нурсултон Назарбоев Александр Лукашенкога табрик телеграммасини юборди

10 Август 2020 18:36

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Биринчи Президенти - Елбасы Нурсултон Назарбоев Александр Лукашенкога Беларусь Республикаси Президенти этиб қайта сайлангани муносабати билан табрик телеграммасини юборди. Бу ҳақда Kazinform elbasy.kz сайтига таяниб хабар беради.

«Сизнинг номзодлигингизга овоз бериш орқали Беларусь халқи иқтисодий ислоҳотлар сиёсатини давом эттириш, аҳолининг ижтимоий фаровонлигини ошириш ва Беларусь Республикасининг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш сиёсатини қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади.

Дўстлик ва ўзаро ҳурмат анъаналарига асосланган Қозоғистон-Беларусь стратегик шериклигини ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссангизни алоҳида таъкидламоқчиман. Шу билан бирга, Қозоғистон Беларусь билан икки томонлама, ҳамда Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасидаги алоқаларни кенгайтириш ва чуқурлаштиришни давом эттириш ниятида.

Мен ишонч ва ўзаро тушунишга асосланган дўстлигимизни қадрлайман ва юқори баҳолайман. Ишончим комилки, ўтган йиллар давомида олиб борган самарали ҳамкорлигимиз бундан кейин ҳам халқлар фаровонлиги йўлида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади», - дейилади телеграммада.

Эслатиб ўтамиз, 9 август куни Беларусда бўлиб ўтган президент сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди. Амалдаги президент Александр Лукашенко 80,23% овоз тўплади.

Шунингдек, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ҳам Александр Лукашенкони Беларусь президенти лавозимига қайта сайлангани билан табриклади.
Калит сўзлар: Табрик, Европа, Халқаро алоқалар, Дипломатия,
Юқорига