Об-ҳаво
Астана 1 °С
Алматы 3 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Бош вазир қишлоқларда Интернет сифати ва тезлигини таъминлашни буюрди

4 Август 2020 17:42

NUR-SULTAN. Kazinform – 25 августга қадар ўқувчилар ва ўқитувчилар ўқув йилининг бошланишига тайёр бўлишлари керак. Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин шундай вазифа қўйди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Таълим ва фан вазирлиги ва ҳокимликлар биргаликда ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг жорий йил 25 августгача янги ўқув йилининг масофадан ўқитиш кўринишида бошланишига тўлиқ тайёр бўлишини таъминлашлари керак. Шунга кўра ўқитувчиларнинг ҳаммаси ўқитилиши керак. Интернет платформаларида ва телевидение орқали кўрсатиладиган керакли контент тўлиқ тайёрланиши керак», - деди Асқар Мамин Ҳукумат йиғилишида.

Бош вазир дарсликларни 25 августгача топшириш кераклигини айтди. Барча дарсликларнинг қоғоз ва электрон версиялари бўлиши керак.

«Рақамли ривожланиш вазирлиги ҳокимиятлар ва алоқа операторлари билан биргаликда таълим ресурсларининг мавжудлиги ва барқарорлигини, шунингдек, қишлоқ жойларида Интернетнинг сифати ва тезлигини таъминлаши керак», - деди Бош вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов
Калит сўзлар: Ҳукумат мажлиси, ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Юқорига