Об-ҳаво
Астана -20 °С
Алматы -9 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Алматида карантин режимини бузган 3 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

31 Март 2020 14:27

ALMATY. Kazinform – Алматида карантин режимини бузган уч нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг сўзларига кўра, шаҳарда фавқулодда ҳолат эълон қилинганига қарамай, ҳанузгача ўтиш пунктларини ноқонуний четлаб ўтганлар бор.

«Алатау туманида Ўзбекистоннинг уч фуқароси қўлга олинди. Улар Бурундай микрораёнида жойлашган №3 станцияни четлаб ўтиб, шаҳарга киришга ҳаракат қилишди. Бироқ, бу уриниш натижа бермади. Маълум бўлишича, улар иш излаб Алматига келишган. Айтишларича, улар карантин ҳақида билмаган. Албатта, бу уларни жавобгарликдан озод қилмайди. Ихтисослашган туманлараро маъмурий суд чет элликларни Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодекснинг 476-моддаси (фавқулодда ҳолат режимини бузиш) бўйича маъмурий жавобгарликка тортди ва улар маъмурий қамоққа олинди», - деди Алатау тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғи Улан Абилқайир.

Муаллиф: Алма Муқанова

Калит сўзлар: Чегара,
Юқорига