Об-ҳаво
Астана 16 °С
Алматы 20 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 465.73
RUB 5.79
CNY 58.91

Атирауда хорижий компания коронавирусга қарши курашга 1,3 млрд танга ажратди

27 Март 2020 17:20

ATYRAÝ. Kazinform - Тенгизшевроил қўшма корхонаси Атирау шаҳрида антикоронавирус тадбирларини ўтказиш учун 1,3 миллиард танга маблағ ажратди. Бу ҳақда компаниянинг ҳукумат ва жамоатчилик билан алоқалар департаменти бош менежери Рзабек Артиғалиев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Унинг сўзларига кўра, Тенгиз конида тиббий ускуналар билан жиҳозланган 300 ўринли изоляция иншооти тайёрланди. Энди компания ишчилари ҳароратни ўлчагандан кейин ишлашга юборилади. Офис ишчиларининг 70 фоизи масофадан ишлашга ўтишган. Уларнинг маошлари сақланади.

«Компания томонидан ажратилган 1,3 миллиард тангалик тиббий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар Атирау вилоятидаги соғлиқни сақлаш муассасаларига сотиб олинади. Баъзи қурилмалар аллақачон етказиб берилган. Қолганлари тез орада етказиб берилади. Шунингдек, Тенгизшевройл ташаббуси билан Атирау-Астрахан магистралидаги назорат-ўтказиш пункти ҳам жиҳозланди», - деди Рзабек Артиғалиев.

Калит сўзлар: Ҳайрия,
Юқорига