Об-ҳаво
Астана 8 °С
Алматы 6 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

Инқирозга қарши чораларнинг умумий қиймати 10 млрд долларни ташкил этади – Давлат раҳбари

23 Март 2020 14:52

NUR-SULTAN. Kazinform – Инқирозга қарши чораларнинг умумий ҳажми 4,4 триллион танга ёки 10 миллиард долларни ташкил этади. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ақордада бўлиб ўтган Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат комиссиясининг йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ушбу инқироз давлат аппарати ва ички бизнесни ларзага келтирмоқда. Ундан тўғри хулосалар чиқаришимиз керак. Шу сабабли, шошилинч чоралар билан бир қаторда, вазият барқарорлашгандан кейин нима бўлишини ҳисобга олган ҳолда тизимли тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш керак. Аслида, биз мутлақо янги глобал дунёга қадам босаяпмиз. Қозоғистон унда муносиб ўрин топиши керак. Барча қийинчиликларга қарамай, бу фалокат эмас. Бизда барча имконият ва ресурслар мавжуд», - деди Президент.

Давлат раҳбари, энг муҳими, биз энг ноқулай сценарийга ўз вақтида тайёр бўла олганимизни таъкидлади.

«Солиқ имтиёзлари ва маҳаллий миқёсдаги қўллаб-қувватлаш чораларини ҳисобга олмаганда, инқирозга қарши чораларнинг умумий қиймати 4,4 триллион танга ёки 10 миллиард долларни ташкил этади. Ушбу маблағларни тўғри сарфласак, биз инқирозни албатта енгиб чиқамиз», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Қозоғистон Президенти бу ҳолатда барча давлат идоралари биргаликда ишлаши кераклигини таъкидлади.

«Бу бизнинг фаровонлигимиз ва бирлигимизни синаш вақти. Ҳар бир инқирознинг икки томони бор. Биринчидан, бу, албатта, таҳдид, лекин иккинчидан, бу имкониятдир. Эпидемия, инқироз вақтинчалик нарса. Бизнинг мақсадимиз бу имкониятдан максимал даражада фойдаланиш, бу инқироздан омон қолиш ва янада кучлироқ бўлишдир. Умид қиламанки, ҳар биримиз ўз бурчимизни масъулият билан бажарсак, бу қийинчиликни энг қисқа вақт ичида энгиб ўтамиз», - деди Президент.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Калит сўзлар: Жамият,
Юқорига