Об-ҳаво
Астана -2 °С
Алматы 1 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

АҚШда ал-Фаробий ва Абай тасвирланган монета ва марка чиқарилди

24 Январь 2020 10:01

VASHINGTON. Kazinform - Қозоғистоннинг Вашингтондаги Элчихонаси ал-Фаробийнинг эсдалик монеталари ва Абай Қўнонбоев тасвири туширилган почта маркаларини чиқариш ташаббуси билан чиқди, деб хабар беради Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлигига ҳавола қилиб.

Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, монетанинг олдинги томонида ал-Фаробий, орқа томонида эса қозоқ халқининг маданий ва маънавий меъросининг қайта тикланиши ва янгиланишини ифодаловчи «Маънавий янгиланиш» логотипи жойлаштирилган.

Элчихона бу йил ал-Фаробий ва Абай Қўнонбоевнинг юбилейларига бағишланган бирқатор чора-тадбирлар ўтказишни режалаштирмоқда. Жумладан, февраль ойида АҚШнинг етакчи университетларида қозоқ кинолари намойиши бошланади.






Йил давомида фотокўргазмалар ва давра суҳбатларини, америкалик эксперт ва академик гуруҳлар учун Абай ва ал-Фаробий ҳаёти ва ижоди ҳақидаги китоблар тақдимот маросимларини ўтказиш режа қилинган. Шунингдек, Элчихона ахборот ресурсларида ғарб сайёҳлари олган 19 аср Қозоғистон тарихи фотосуратлари жойлаштирилмоқда.


Юқорига