Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Арманистондаги парламент сайловларида сайловчиларнинг 49,4 фоизи овоз берди

21 Июнь 2021 09:37

EREVAN. Kazinform - Арманистонда муддатидан олдин парламент сайловларида овоз бериш соат маҳаллий вақт билан 20:00да якунланди. Сайловчиларнинг иштироки 49,4 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси раиси Тигран Мукучян маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Муддатидан олдин парламент сайловларида овоз бериш маҳаллий вақт билан соат 20:00да якунланди. Сайлов комиссиялари овозларни санашни бошлади. Арманистон МСК маълумотларига кўра, ушбу сайловда умумий сайловчиларнинг 49,4% иштирок этган.

1 281 174 сайловчи овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланган.

Эслатиб ўтамиз, 20 июн куни Арманистонда муддатидан олдин парламент сайловлари бўлиб ўтди.

Арменпресс хабарига кўра, сайловларда 25 сиёсий куч иштирок этди: 21 партия ва 4 блок.

Полиция маълумотларига кўра, Арманистон Республикасида рўйхатга олинган сайловчиларнинг умумий сони 2 миллион 578 минг 678 кишини ташкил қилади. Сайлов участкасида сайловчилар сайлов бюллетенларини мавжуд сиёсий кучлар сонига қараб оладилар, фақат биттасини танлаб, конвертга солиб, сайлов қутиларига ташлайдилар. Сайловчилар бюллетенларни қалам билан белгиламайдилар.

Сайловларни 8 та халқаро ва 19 та маҳаллий ташкилотлар кузатиб борди.

Муаллиф: Азамат Алмағанбетов

Калит сўзлар: Европа,
Юқорига