
Алматида болалар орасида коронавирус юқтириш ҳоллари кўпайиб бормоқда
ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳрида болалар кўпроқ коронавирус билан касалланмоқда. Бу ҳақда онлайн брифингда шаҳар санитария-эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи ўринбосари Асел Калиқова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Lufthansa Қозоғистонга парвозларни тиклайди
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилнинг 7 февралидан Германиянинг «Lufthansa» авиакомпанияси Франкфуртдан Нур-Султан ва Алматига парвозларни қайта йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг Telegram-каналига таяниб хабар беради.

Қозоғистон аҳолисининг пул даромадлари йил давомида 12 фоизга ошди
NUR-SULTAN. Kazinform – Расмий статистик маълумотларга кўра, Қозоғистон аҳолисининг нақд пул даромадлари йил давомида 12 фоизга ошиб, чоракда 211 минг тенгега етган. 2021 йилнинг учинчи чораги якунларига кўра, аҳоли даромадлари йил давомида 11,5 фоизга ўсиб, 210,7 минг тенгени ташкил қилди, деб хабар беради Kazinform Finprom.kzга таяниб.

Жорий йилда хорижлик мутахассисларни жалб қилиш квотаси Қозоғистон ишчи кучининг 0,31 фоизини ташкил этди.
НУР-СУЛТОН. КАЗИНФОРМ - Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ички меҳнат бозорини ҳимоя қилиш мақсадида ҳар йили иш берувчиларнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда Қозоғистонга хорижий ишчи кучини жалб қилиш учун квоталар белгилайди ва ажратади.

Сўнгги 2 йилда Қозоғистонда илм-фанга юзланган ёшлар сони 1 минг нафарга кўпайди – ҚР Таълим ва фан вазирлиги
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонда илм-фанга юзланаётган ёшлар сони ортди. 2018 йилда олимлар сони 8 минг нафардан ошди, 2021 йилга бориб эса 9200 нафар ёшлар илм-фан соҳасида ишлайди, деб хабар беради Kazinform.

Шимолий Европада содир бўлган кучли бўрон 130 мингдан ортиқ оилани электр энергиясидан маҳрум қилди
BRUSSELS. Кazinform - Дам олиш кунлари Буюк Британия, Дания, Польша ва Германияда юз берган бўронлар юз мингдан ортиқ уйни электр энергиясидан маҳрум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири маҳаллий ОАВга таяниб.

Қозоғистонда қанча одам коронавирусга қарши эмланган
NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йил 30 январ ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирусга қарши вакцинанинг I компоненти билан 9 186 151 киши , II компоненти билан 8 755 121 киши эмланди, деб хабар беради Kazinform COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram-каналига таяниб.

Қозоғистонда 151 мингдан ортиқ киши COVID-19 дан даволанмоқда
NUR-SULTAN. Kazinform – 31 январ ҳолатига кўра, Қозоғистонда 151 727 киши (150 383 КВИ+ ва 1 344 КВИ-) COVID-19 дан даволанишни давом эттирмоқда, деб хабар беради Kazinform COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram-каналига таяниб.

Коронавирус: Чимкент шаҳри «сариқ» зонага ўтди
NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йил 31 январ ҳолатига кўра, ҚР Ҳукумати ҳузуридаги Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистонда тамаки маҳсулотлари қандай маркаланади
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда тамаки маҳсулотларини маркалашда акциз маркалари ўрнига штрих-кодлар қўлланилади. Бундай штрих-кодлар тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан қўлланилиши керак. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Коронавирус: Францияда эмланмаган одамларга пуллик даволаниш таклиф қилинди
NUR-SULTAN. Кazinform - Францияда коронавирусга қарши эмланмаган одамларга пуллик тиббий ёрдам таклиф қилинди. Бу ҳақда Қозоғистонда коронавируснинг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Тelegram-каналида маълум қилинди, дея хабар беради Кazinform.

Нур-Султан ҳокими: Шаҳар атрофидаги аҳоли пунктларини инфратузилмага эга ҳудудга айлантирамиз
NUR-SULTAN. Кazinform – Нур-Султан шаҳри ҳокими Алтай Кўлгинов Instagramдаги саҳифасида Уркер аҳоли пунктида қандай ишлар амалга оширилаётгани ҳақида маълум қилди, дея хабар беради Кazinform ҳокимлик расмий сайтига таяниб.

Нур-Султанликлар Олимпиадага йўл олган спортчиларни қўллаб-қувватлади
NUR-SULTAN. Кazinform – Нур-Султанликлар Пекинга жўнаб кетган Қозоғистон Олимпия терма жамоасини қўллаб-қувватламоқда. Ёш спортчилардан тортиб, дунёга машҳур инсонларгача бу кампанияга қўшилди, деб хабар беради Кazinform шаҳар ҳокимлигининг расмий сайтига таяниб.
Кўпроқ

Архив
Юқорига