
ҚР Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосапри референдум кунги хавфсизлик чоралари ҳақида гапирди
NUR-SULTAN. Кazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Айжан Есмағамбетова референдум куни коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш учун қандай чоралар кўриш кераклигини айтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонда 2 миллионга яқин болалар ёзги мактабларда ўқишни давом эттирмоқда
NUR-SULTAN. Кazinform - Мамлакатда 26 майдан ёзги мактаб бошланди. У 2022 йил 17 июнгача давом этади. Бугунги кунда 2 миллионга яқин болалар бу имкониятдан фойдаланиб, ўз билимини оширмоқда, деб хабар беради ҚР Таълим ва фан вазирлиги матбуот хизмати.

Қозоғистонда ногирон болалари бор ота-оналарга қўшимча меҳнат таътили берилади
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда қонунчиликка ногирон боласи бор ота-оналарга ҳақ тўланадиган қўшимча меҳнат таътили бериш бўйича ўзгартиришлар киритиш кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов Парламент Мажилиси депутатлари саволига жавобан маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Келгусида Қозоғистонда ислоҳотларнинг иккинчи тўлқини бўлади - эксперт
NUR-SULTAN. Kazinform – «Аввал иқтисод, кейин сиёсат» тезиси нотўғри бўлиб чиқди. Референдум доирасида режалаштирилган тузатишлар иқтисодий фаровонликка кафолат бермайди. Юридик фанлар номзоди Қозибек Дауталиев шундай фикрда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

12 та ҳудудда ногиронларни реабилитация қилиш марказлари қурилади - ҚР Бош вазири ўринбосари
NUR-SULTAN. Кazinform - Мамлакатнинг 12 та ҳудудида ногиронлар учун реабилитация марказлари қурилади. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов Мажилис депутатлари саволига жавобан маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик ўспирин спортчи Олимпия ўйинлари дастури стипендияси соҳибига айланди
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик Алан Қурманғалиев қўшма Олимпия бирдамлик дастури (ОS) ва Халқаро стол тенниси федерацияси (ITTF) стипендияси соҳибига айланди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Миллий Олимпия қўмитасига таяниб хабар беради.

Референдум бўйича таклифлар косметик ўзгаришлар эмас – ҚР сенати раиси
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаев 5 июн куни ўтказидаиган референумнинг моҳияти ва мазмуни ҳақида Президент телерадиокомплексига қисқача интервью берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бразилияда гиёҳвандикка қарши ўтказилган операцияда 3 мингга яқин одам қўлга олинди
NUR-SULTAN. Kazinform - Бразилиянинг Сан-Паулу штатида полициянинг жиноятчиликка қарши кураш бўйича 24 кун давомида ўтказган Sufoco операциясида 2800 дан ортиқ киши ҳибсга олинди, 22 тонна гиёҳванд моддалар мусодара қилинди ва ўғирланган 427 та машина қайтарилди, дея хабар беради Kazinform мухбири Deutsche Wеlleга таяниб.

ҚР Пенсия жамғармасида давлат қимматли қоғозларининг улуши 40 фоизга етди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Ягона жамғариб бориладиган пенсия жамғармасининг инвестиция салоҳияти аҳоли пенсия жамғармаларининг бир қисми олиб қўйилиши муносабати билан маълум даражада чекланди. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов парламент депутатлари саволига жавобан маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Буюк Британия вазири Париж стадионидаги тартибсизликларни тергов қилишга чақирди
NUR-SULTAN. Кazinform - Буюк Британия маданият вазири Надин Доррис Европа футбол ассоциациялари иттифоқини (UEFA) тартибсизликлар сабаблари ва Париждаги Чемпионлар лигаси финали кечикиши сабабларини расман текширишга чақирди, деб хабар беради Kazinform BBCга таяниб.

Қозоғистонда жаҳон миқёсидаги ижодий танловлар ғолиблари бевосита таълим грантига эга бўладилар
NUR-SULTAN. Кazinform - Халқаро фан олимпиадалари, спорт мусобақалари ва жаҳон миқёсидаги ижодий танловлар ғолиб ва совриндорлари Миллий ягона тестдан ўтмасдан ОТМга грант олиш имкониятига эга бўлди. Тегишли буйруқни ҚР Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов имзолади, деб хабар беради Kazinform.

Бир ойда хорижий валютада кредит олган қозоғистонликлар сони камайди - Миллий банк
NUR-SULTAN. Кazinform - Банкларнинг иқтисодиётни кредитлаш ҳажми ой давомида 0,9 фоизга ошиб, 2022 йил апрел ойи охирида 19 399,5 млрд тенгени ташкил қилди. Бу ҳақда Kazinfornm Миллий банк маълумотига таяниб хабар беради.

Европа аҳолиси камайиб бормоқда
NUR-SULTAN. Kazinform – Европа Иттифоқида аҳоли сони камайиб бормоқда. Евростат маълумотларига кўра, 2021 йил 1 январ ҳолатига кўра, Европа Иттифоқининг 27 та давлатида истиқомат қилувчилар сони 12 ой ичида 278 минг кишига камайиб, 447,2 миллион кишини ташкил қилган, деб хабар беради Kazinform Еuronews телеканалига ҳавола билан.

Йўл ҳаракати: Қозоғистонда доимий қоидабузарлар мобил илова орқали аниқланади
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда йўл ҳаракати қоидаларини доимий равишда бузадиган ҳайдовчилар мобил илова ёрдамида аниқланади. Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Шуғила Турлибек маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Алматида болаларнинг ёзги оромгоҳи учун бюджетдан 270 млн тенге ажратилмоқда
ALMATY. Kazinform – Мактаб яқинидаги ёзги оромгоҳ икки йўналишда ўтказилади. Озиқ-овқат билан тўлиқ кун ва овқатсиз ярим кун. Иккаласи ҳам бепул. Бу ҳақда онлайн брифингда шаҳар таълим бошқармаси бошлиғи ўринбосари Қайрат Жуманов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Дунёдаги болаларнинг 10 фоизи астмадан азият чекмоқда
ALMATY. Kazinform – Аллергия ва астма - дунёдаги энг кенг тарқалган касалликлардан биридир. Бронхиал астма нафас олиш касалликларига олиб келади. Бироқ, астма аллергия туфайли ҳам пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда аллерголог, иммунолог Арай Батирбаева маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонда 9,5 млндан зиёд киши COVID-19 га қарши эмланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирус инфекциясига қарши вакцинанинг I компонентини - 9 503 996 киши, II компонентини - 9 280 663 киши олди, дея хабар беради Kazinform CОVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Теlegram-каналига таяниб.

Қостанай вилояти ва Корея ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми қарийб 73 млн долларни ташкил этди
QOSTANAY. Kazinform – Корея Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги элчиси Ку Хонг-Сок Қостанай вилоятига ташриф буюрди. У Қостанай вилояти ҳокими Архимед Мухамбетов билан учрашди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қирғизистон янги мудофаа доктринасини қабул қилиши мумкин
BISHKEK. Кazinform – Ҳозирги замон воқеликлари Қирғизистон Республикасининг миллий хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини янада қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти Садир Жапаров мамлакат Қуролли Кучларининг 30 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда сўзлаган нутқида маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири Қирғизистон президенти матбуот хизматига таяниб.

Бразилияда кучли ёмғирлар оқибатида камида 56 киши ҳалок бўлди
NUR-SULTAN. Kazinform – Бразилия шимоли-шарқидаги Ресифе ва Олинда муниципалитетларида сешанба кунидан бери давом этаётган кучли ёмғир ва кўчкилар оқибатида камида 56 киши ҳалок бўлди, яна кўплари бедарак йўқолди, дея хабар бермоқда Euronews телеканали.

Ўтган суткада Қозоғистонда 5 кишида коронавирус аниқланди ва 11 нафари соғайиб кетди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган суткада 5 одам коронавирус инфекциясини юқтирганлиги маълум бўлди, дея хабар беради Kazinform CОVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Теlegram-каналига таяниб.

Бугун «Астана кештері» ХI халқаро санъат фестивали бошланади
NUR-SULTAN. Kazinform – 30 майдан 4 июнга қадар ҳар йили ўтказиладиган «Астана кештері» халқаро санъат фестивали доирасида 4 та концерт бўлиб ўтади. Улар «Астана опера» ва «Астана балет» театрида бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform фестивал матбуот хизматига таяниб.

Шахмат: Қозоғистонлик шахматчи Бундеслигада чемпион бўлди
NUR-SULTAN. Kazinform – Халқаро гроссмейстер, Алмати шахмат федерацияси президенти Жансая Абдумалик ўзи иштирок этган OSG Badаen-Baden жамоаси аёллар ўртасидаги Бундеслигада (Германия) ғолиб чиққанини маълум қилди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди, деб хабар беради Kazinform.
Кўпроқ

Архив
Юқорига