
Янги қарор: Нур-Султан шаҳрида карантин чоралари кучайтирилади
NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан шаҳрининг бош давлат санитария шифокори Сархат Бейсенова эпидемиологик вазиятнинг беқарорлиги ва КВИ касаллиги ўсиши сабабли шаҳарда карантин ва чеклов чораларини кучайтириш тўғрисидаги янги қарорни имзолади, деб хабар беради Kazinform шаҳар ҳокимлигига асосланиб.

COVID-19: Johnson & Johnson Африка Иттифоқига 220 миллион дозада вакцина етказиб беради
NUR-SULTAN. Kazinform – Johnson & Johnson фармацевтика гуруҳи душанба куни ўзининг Janssen корхонаси Африка васийлик конфедерацияси билан коронавирусга қарши вакцинасин 220 миллион дозада сотиш бўйича шартнома (AVAT) имзолаганини маълум қилди. Бу ҳақда ишлаб чиқарувчига асосланиб Reuters агентлиги хабар беради.

ҚР Президенти «Халқаро қарзлар архитектураси ва ликвидлиги» конференциясида видеомурожаат билан чиқади
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев «Халқаро қарзлар архитектураси ва ликвидлиги» мавзусидаги юқори даражадаги йиғилишда видеомурожаат билан чиқади, деб хабар беради Kazinform ҚР Президентининг матбуот котиби Берик Уалининг Facebookдаги саҳифасига асосланиб.

20 дан ортиқ ўқитувчилар «Қозоғистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи» давлат мукофотига сазовор бўлишди
NUR-SULTAN. Kazinform – Ушбу мукофот Қозоғистонда биринчи марта топширилди. Давлат раҳбарининг фармони билан 20 дан ортиқ ўқитувчилар таълим соҳасидаги фаолияти учун давлат мукофотлари билан тақдирландилар, деб хабар беради Kazinform ҚР Таълим ва фан вазирлигига таяниб.

Буюк Британия сайёҳлар учун августгача чегараларини очмаслиги мумкин
LONDON. Kazinform – Буюк Британия июнь ойи охирида дунё билан транспорт алоқаларини тиклаши эҳтимолдан йироқ эмас, деди якшанба куни маданият вазири Оливер Доудэн. Sunday Times газетаси ҳукуматдаги манбасига асосланиб, чет элда дам олишни истаган британияликлар буни август ойидан илгари амалга ошириши мумкин деб ёзади, деб хабар беради Kazinform ВВСга таяниб.

Коронавирус: Қозоғистонда 2 та шаҳар ва 2 та вилоят «қизил» зонада
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram-каналига таяниб.

ОАВ: Индонезиядаги нефтни қайта ишлаш заводида портлаш содир бўлди
JAKARTA. Kazinform – Душанба куни Балонган шаҳридаги (Ғарбий Ява вилояти) Индонезиянинг Pertamina давлат нефт-газ корпорациясининг корхонасида юз берган портлаш туфайли камида 20 киши жароҳат олди, деб хабар беради Kazinform ТАССга асосланиб.
Кўпроқ

Архив
Юқорига