
Қозоғистонда 2020 йилда 936 мингдан ортиқ киши манзилли ижтимоий ёрдам олди
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йил охирида 184,7 минг оиладан 936,2 минг кишига манзилли ижтимоий ёрдам тайинланди. Ушбу мақсадлар учун бюджетдан 75,3 миллиард тенге ажратилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

БМТ Бош котиби: Россия вакцинаси пандемияга қарши курашда муҳим рол ўйнаши мумкин
ТАСС - Kazinform – БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирусга қарши Россия вакцинасини иложи борича тезроқ сертификатлашига умид қилмоқда, деб хабар беради Kazinform ТАССга асосланиб.

Садыр Жапаров расмий равишда Қирғизистон президенти лавозимига киришди
BİSHKEK. Kazinform – Бугун инаугурация маросимида Садыр Жапаров қасамёд қилди. Сўнгра Қирғизистон Марказий сайлов қўмитаси раиси Нуржан Шайлдабекова Садыр Жапаровга президентлик гувоҳномасини, кўкрак нишони ва штандартни топширди, деб хабар беради Kazinform Кабар агентлигига таяниб.

Қозоғистонда авиация электрон ҳужжатларига ўтишнинг янги тизими жорий этилмоқда
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда йўловчилар ва авиация соҳасида қоғоз ҳужжатлардан воз кечиб электрон ҳужжатларга ўтиш учун электрон юк ташиш тизими жорий этилмоқда, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон авиация маъмурияти компаниясининг матбуот хизматига асосланиб.
Кўпроқ

Архив
Юқорига