
Фукусима-1 атом электр станциясида энг хавфли радиация зонаси аниқланди
TOKIO. KYODO NEWS – Kazinform - «Фукусима-1» АЭСнинг таъсирланган учта энергия блокининг юқори қисмида юқори радиацион фаоллик майдони аниқланди. Бу ҳақда Атом энергиясини назорат қилиш давлат қўмитаси чоршанба куни маъқуллаган ҳисоботида айтиб ўтилди, деб ёзади Kazinform Kyodo агентлигига асосланиб.

Коронавирусга қарши вакцина яратган олим унинг хавфсизлигига кафолат берди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги Илмий қўмитаси Биологик хавфсизлик муаммолари илмий-тадқиқот институти бош директори Кунсулу Закаря ушбу препаратни синовдан ўтказган кўнгиллилар орасида Қозоғистон вакцинасининг ён таъсири кузатилгани ростми деган саволга жавоб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

МДҲ давлатлари орасида ўғирланган машиналарни қайтариш осонлаштирилади
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон парламенти Мажлиси 2005 йил 25 ноябрда қабул қилинган «МДҲга аъзо давлатларнинг автомобил ўғирлашга қарши курашиш ва уларнинг қайтарилишини таъминлаш бўйича келишувига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги» Протоколни ратификация қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини маъқуллади, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Хитойда самолётга чиқиш пайтида коронавирус аломатларини яширган йўловчи 1 йилга озодликдан маҳрум этилди
PEKIN. Kazinform – Хитойга учишдан олдин коронавирус аломатларини яширган халқаро рейс йўловчиси бир йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилди, деб хабар беради Kazinform мухбири Пекин округ судининг ҳукмига ишора қилиб.

Буюк Британияда коронавирус туфайли вафот этганлар сони 100 мингдан ошди
LONDON. Kazinform – Дунёда COVID-19 юқтирганлар сони 100 миллиондан ошди. Кўп ойлар давомида ачинарли рўйхатда Америка Қўшма Штатлар биринчи ўринда (деярли 26 миллион ҳолат, 431 минг вафот этганлар сони бўйича), ундан кейин Ҳиндистон, Бразилия, Россия ва Буюк Британия турибди. Тахминан 2 миллион 152 минг киши вафот этган, 72,5 миллион киши соғайиб кетган, 110 минг киши оғир ва ўта оғир аҳволда, деб хабар беради Kazinform BBC Newsга таяниб.
Кўпроқ

Архив
Юқорига