
Алмати, Нур-Султан ва Атирау аҳолиси жуда кўп олтин қуйма сотиб олади
NUR-SULTAN. Kazinform – Апрел ойида иккинчи даражали банклар ва якка тартибдаги нобанк айирбошлаш шохобчалари томонидан оғирлиги 61,3 кг бўлган олтин қуймалари сотилди. Бу март ойидагига нисбатан 55,3 фоизга кам, дея хабар беради Kazinform ҚР Миллий банкка таяниб.

ЕОИИ мамлакатларига Қозоғистон қандай товарларни экспорт қилади
NUR-SULTAN. Kazinform – Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар ўртасида товар айирбошлашнинг барқарор ўсиши кузатилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Савдо ва интеграция вазирлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология қўмитаси раиси Арман Абенов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон Иссиқкўлда қуёш электр станцияси қурилишига сармоя киритади
BISHKEK. Kazinform – Қозоғистон ўзининг барча мажбуриятларини тўлиқ бажаришга ва муҳим лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга тайёр. Бу ҳақда Қозоғистон ва Қирғизистон президентларининг оммавий ахборот воситалари учун ташкил қилинган брифингида Қасим-Жомарт Тоқаев мълум қилди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Ҳар бир давлат муаммоларнинг ўзи хоҳлаган тарзда ҳал этилишини истайди - Тоқаев
BISHKEK. Kazinform – Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳозирги мураккаб геосиёсий вазиятда ўз самарадорлигини исботлади. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Евроосиё иқтисодий комиссиясининг ялпи мажлисида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Дуниёда коронавирусдан 6,2 млн одам вафот этган
NUR-SULTAN. Kazinform – Коронавирус пандемияси бошланганидан бери дунёда ушбу инфекциядан 6,2 миллион киши вафот этган. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram-каналига асосланиб хабар беради.

Қозоғистоннинг Эрон, Хитой, Вьетнам ва Миср билан савдо айланмаси ортиб бормоқда
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон корхоналари Эрон, Хитой, Вьетнам ва Миср билан товар айирбошлаш ҳажмини оширди. Бу ҳақда Қозоғистон шакар, озиқ-овқат ва қайта ишлаш саноати ассоциацияси президенти Айжан Науризғалиева маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистоннинг ЕОИИ давлатлари билан ўзаро савдо айланмаси 60 фоизга ошди
NUR-SULTAN. Kazinform – Ўтган йили Қозоғистон ташқи савдосининг чорак қисми ЕОИИ мамлакатлари ҳиссасига тўғри келди. Бу ҳақда Бишкекдаги форумда Қозоғистон Бош вазири ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Бахит Султанов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Россиядан Қозоғистонга авиачипталарга талаб 2,5 баробар ошди
МОSKVA. Кazinform – 2022 йил баҳорида Россиядан Қозоғистонга авиачипталарга талаб ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,5 баробар ошди. Бу ҳақда ОnеТwоТrip саёҳатни режалаштириш хизмати тадқиқоти натижаларида айтилади, дея хабар беради Кazinform ТАSSга таяниб.

«Samuryq-Qazyna» компаниялар гуруҳи ишлаб чиқариш ишчиларининг маоши оширилади
NUR-SULTAN. Кazinform - «Samuryq-Qazyna» компаниялар гуруҳи ишчиларининг маошларини оширишда давом этади. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов Сенатда «2025 йилгача аҳоли даромадларини ошириш дастури» комплекс режаси ижроси муҳокамаси чоғида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўтган йилда ишлаб чиқариш саноати Қозоғистонда ЯИМнинг қарийб 14 фоизини ташкил этди
NUR-SULTAN. Kazinform – Ўтган йили Қозоғистонда ишлаб чиқариш саноатининг ЯИМдаги улуши 2,3 фоизга ошиб, 13,7 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Бишкекда Қозоғистон Бош вазири ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Бахит Султанов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон ва Қирғизистон савдо ҳажмини 2 млрд долларга оширади
BISHKEK. Kazinform – Қозоғистон ва Қирғизистон президентларининг тор доирадаги ва кенгайтирилган таркибдаги музокаралардан кейинги брифингда Қасим-Жомарт Тоқаев икки давлат ҳам кўп томонлама ҳамкорликни янги босқичга кўтаришдан манфаатдор эканини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Ҳар йили 20 минг нафар кўп болали аёллар иш билан таъминланади – ҚР Бош вазири ўринбосари
NUR-SULTAN. Кazinform - Кўп болали оналар уйда ўтириб пул ишлаш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов Сенатда «2025 йилгача аҳоли даромадларини ошириш дастури» комплекс режаси ижроси муҳокамаси чоғида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Шимолий Кореяга қарши санкцияларни кўриб чиқади
NUR-SULTAN. Kazinform – Америка Қўшма Штатлари ташаббуси билан жорий йилнинг 26 май куни БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Шимолий Кореяга қарши қўшимча санкциялар жорий этиш масаласи овозга қўйилиши режалаштирилмоқда, дея хабар бермоқда Kazinform Yonhap агентлигига таяниб.

Қозоғистонда йирик корхоналар атрофида кичик ва ўрта бизнес камари яратилади
NUR-SULTAN. Kazinform – Моношаҳарларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу ҳақда Сенатда «2025 йилгача аҳоли даромадларини ошириш дастури» комплекс режаси ижроси муҳокамаси чоғида Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоқ-қирғиз алоқалари стратегик шериклик ва иттифоқдошлик руҳида мустаҳкамланмоқда - Қасим-Жомарт Тоқаев
NUR-SULTAN. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев ва Садир Жапаров тор доирадаги учрашувдан сўнг икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказди, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

БМТ: Украинадаги вазият туфайли 70 мамлакат дефолтга учраши мумкин
NUR-SULTAN. Kazinform – БМТ Тараққиёт дастури раҳбари Ахим Штайнер Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумида Украинадаги вазият инфляция ва кредитлар фоиз ставкаларининг ўсиши туфайли 70 дан ортиқ мамлакат дефолтга учраши мумкинлигидан огоҳлантирди, деб хабар беради Kazinform Azlyrics.com.az сайтига таяниб.

Максимал ва минимал пенсиялар ўртасидаги фарқ камайтирилади – ҚР Меҳнат вазири
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда энг кам пенсия ва нафақалар меъёрлари қайта кўриб чиқилади. Бу ҳақда Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоқ қилиш вазири Тамара Дуйсенова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонда 280 та қишлоқ хўжалиги кооперативи ташкил этилади
NUR-SULTAN. Кazinform - Мамлакатда 9 мингдан ортиқ оилавий фермер хўжаликларини бирлаштирган 280 та қишлоқ хўжалиги кооперативи ташкил этилади. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов Сенатда «2025 йилгача аҳоли даромадларини ошириш дастури» комплекс режаси ижроси муҳокамаси чоғида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

1 миллиондан ортиқ қозоғистонлик Pfizer вакцинаси билан тўлиқ эмланган
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда 26 май ҳолатига кўра, Pfizer вакцинасининг биринчи компоненти билан 1 миллион 148 минг 752 киши , иккинчи компоненти билан 1 миллион 26 минг 242 киши коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда Kazinform CОVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Теlegram-каналига таяниб хабар беради.

2025 йилгача Қозоғистонда 2 миллиондан ортиқ янги иш ўрни яратилади
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда йирик корхоналарнинг 2,8 миллион ходимининг ўртача иш ҳақи ошади. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов Сенатда «2025 йилгача аҳоли даромадларини ошириш дастури» комплекс режаси ижроси муҳокамаси чоғида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон ва Қирғизистон президентлари тор доирада музокара ўтказди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Садир Жапаровга Қирғизистон Республикасига расмий ташриф билан келишни таклиф қилгани учун миннатдорчилик билдирди, дея хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистон киберхавфсизлик соҳасидаги ютуқларини ЕОИИ мамлакатлари билан баҳам кўришга тайёр
NUR-SULTAN. Kazinform – Бишкекда Биринчи Евроосиё иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда. Панел сессиялардан бирида ҚР рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири ўринбосари Асхат Оразбек сўзга чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қирғизистон Президенти «Ала-Арча» қароргоҳида Қасим-Жомарт Тоқаевни расман кутиб олди
BISHKEK. Kazinform – Қирғизистон Президентининг «Ала-Арча» қароргоҳидаги «Оқ кема» мармар чодирида Қозоғистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

ҚР Сенати Қирғизистонга ҳарбий-техник ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битимни ратификация қилди
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Парламенти Сенати Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўртасида Марказий Осиё минтақаси хавфсизлигини таъминлашда ҳарбий-техник ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битимни ратификация қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Нур-Султанда Тошкентга 21,6 минг доллар билан учиб кетмоқчи бўлган йўловчи қўлга олинди
NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан - Тошкент рейси йўловчиси ўзи билан 9 миллион тенге олиб кетмоқчи бўлган жойида тўхтатилди. Бу ҳақда Нур-Султан давлат даромадлари департаменти маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Канело» Головкинга қарши учинчи жанги ҳақида янги баёнот берди
NUR-SULTAN. Кazinform - Суперўрта вазн тоифасида барча асосий жаҳон чемпиони унвонлари соҳиби Сауль «Канело» Альварес ўрта вазн тоифаси чемпиони Геннадий Головкин билан бўлажак учинчи жанги ҳақида гапирди ва шундан сўнг ярим оғир вазн тоифасидаги WBА Super камари соҳиби Дмитрий Бивол билан яна жанг ўтказиш режалари ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Германия мамлакатга кириш учун коронавирус чекловларининг аксарият қисмини бекор қилди
NUR-SULTAN. Кazinform - 1 июндан бошлаб Германияга кирувчи фуқаролардан эмлаш сертификати, CОVID-19 ёки коронавирус тести манфий бўлганлиги тўғрисидаги гувоҳнома тақдим этилиши талаб қилинмайди, дея хабар беради Кazinform Deutsche Wеllега таяниб.
Кўпроқ

Архив
Юқорига