
КХШТ мудофаа вазирлари раҳбарларининг видеоконференцияси бўлиб ўтди
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Мудофаа вазири генерал-полковник Руслан Жақсилиқов Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Мудофаа вазирлари кенгашининг видеоконференсалоқа режимида навбатдаги мажлисида иштирок этди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Алмати таълим бошқармаси битирув кечаси юзасидан ота-оналарга мурожаат қилди
ALMATY. Kazinform - Эртага барча умумтаълим мактабларида ўқув йили якунланади. 26 майдан бошлаб 9 ва 11-синф ўқувчилари имтиҳон топширишади. Бошқа ўқувчилар учун 17 июнга қадар ёзги мактаб ташкил этилади. Бу ҳақда Алмати шаҳри таълим сифатини таъминлаш департаменти раҳбари Гулнар Ермекбаева маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонда келгуси йилдан бошлаб «Олтин белги»га номзодларга қўйиладиган талаблар кучаяди
NUR-SULTAN. Kazinform – 2023 йилда «Олтин белги»га номзодларга талаб ортади. Бу ҳақда ҚР Таълим ва фан вазирлигининг Мактабгача ва ўрта таълим қўмитаси раиси ўринбосари Жомарт Қарамбаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Пенсия жамғармаси ёрдамида 600 мингдан ортиқ қозоғистонлик уй-жой муаммосини ҳал қилди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг 273 мингдан ортиқ фуқароси пенсия жамғармаси жамғармалари ҳисобидан уй-жой сотиб олди. Бу ҳақда «Отбасы банк» АЖ бошқаруви раиси Ляззат Ибрагимова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Рақамли Қозоғистон: Энди eGovда нотўғри шахсий маълумотларни онлайн тузатиш мумкин
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонликлар eGov орқали нотўғри ёзилиб кетган шахсий маълумотларни онлайн тарзда тузатиши мумкин бўлади. Бу ҳақда Қозоғистон Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонда ижтимоий ёрдам олувчи оилалар учун газ нархи 20 фоизга арзонлаштирилади
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат томонидан манзилли ижтимоий ёрдам тўланадиган фуқаролар учун газ нархи 20 фоизга арзонлаштирилади. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов Сенат депутатлари саволига жавобан маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Бу йил Қозоғистонда абитуриентлар ОТМларга ҳужжатларни махсус рақамли платформа орқали топширади
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилда Қозоғистон олий ўқув юртлари битирувчиларнинг ҳужжатларини вазирликнинг ягона рақамли платформаси орқали қабул қилади. Бу ҳақда Қозоғистон Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистоннинг 1700дан ортиқ аҳоли пунктлари газ билан таъминланган – Ҳукумат
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 1700 дан ортиқ аҳоли пункти ёки 11 миллиондан ортиқ қозоғистонликлар табиий газ билан таъминланган. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Шимолий Кореяда безгак билан касалланишнинг кунлик ўсиши 200 мингдан камайган
PEKIN. Kazinform – Шимолий Кореяда «безгак» деб номланаётган касаллик белгилари билан касалланганлар сонининг кунлик ўсиши кетма-кет учинчи кундирки 200 мингдан пастга тушди. Апрел ойининг охиридан бери бундай ҳолатларнинг умумий сони 3 миллион кишига етди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги маълум қилди, деб хабар беради Kazinform Yonhap агентлигига таяниб.

Энди Қозоғистонда микромолия ташкилотлари учун биометриядан фойдаланиш мажбурий бўлади
NUR-SULTAN. Kazinform – Қонунга киритилган ўзгартиришлардан сўнг микромолия ташкилотлари биометрик маълумотлардан фойдаланишга мажбур бўлади. Бу ҳақда ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Бу йил Қозоғистонда давлат грантларининг 60 фоизи техник мутахассисликларга ажратилади
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилда Атирау ва Манғистау вилоятларининг аҳоли зич жойлашган ҳудудларида ёшлар учун махсус давлат гранти ажратилади. Бу ҳақда Қозоғистон Таълим ва фан вазири ўринбосари Қуаниш Ерғалиев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонда чекка ҳудудларга тиббий поездлар йўлга чиқди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳа ишга туширилди. «Тиббий поездлар» мамлакатнинг чекка ҳудудларида яшовчи 60 мингга яқин аҳолига бепул тиббий хизмат кўрсатади, дея хабар беради Kazinform ҚР Индустрия саноат ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига таяниб.

ҚР ТИВ Ўзбекистонда қозоғистонлик сайёҳларнинг ноқонуний ҳибсга олиниши юзасидан баёнот берди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий матбуот котиби Айбек Смадияров Ўзбекистонда қозоғистонлик сайёҳларнинг ноқонуний қўлга олиниши ҳодисасига изоҳ берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон Россия шўба банкларидаги мижозлар маблағларини блокламаган
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги Россиянинг шўъба банкларидаги мижозлар маблағларини музлатиш бўйича ҳеч қандай чора кўрмаганини ва бунга ваколатли эмаслигини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform Агентлик матбуот хизматига таяниб.

Имтиёзли автокредит: Банк кафолат берган 4800 киши машинасини 2-3 ойда олади
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайрбек Ўскенбаев 4 фоизли автокредит олган 4800 нафар фуқаро 2-3 ой ичида автомобилга эга бўлишига ишонч билдирмоқда, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Бу йил Қозоғистонда 170 мингдан ортиқ битирувчи учун сўнгги қўнғироқ чалинади
NUR-SULTAN. Kazinform – Бу йил 170 мингдан ортиқ ўқувчи мактабни битиради. Сўнгги қўнғироқ 25 май куни чалинади. Қозоғистон Таълим ва фан вазирлиги битирув маросимини ўтказиш бўйича тавсия тайёрлади, деб хабар беради Kazinform.

Маймун чечаги эпидемияга айланмайди - россиялик эксперт
МOSKVA. Кazinform - Европада ҳозирда кузатилаётган маймун чечаги касаллиги яқин орада ўчади ва эпидемияга айлана олмайди. Бу фикрни «И. И. Мечников номидаги Вакциналар ва зардоблар илмий тадқиқот институти» илмий раҳбари Виталий Зверев маълум қилди, дея хабар беради Кazinform ТАSSга таяниб.

Қозоғистон шимолий ва шарқий ҳудудларини Россия гази билан таъминлаши мумкин
NUR-SULTAN. Kazinform – Россия томони Қозоғистоннинг шимолий ва шарқий вилоятларини газлаштириш масаласини кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда Бош вазир Алихан Смаилов Сенат депутатлари саволига жавобан маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонда сувни тежовчи технологиялардан фойдаланадиган деҳқонларга устунлик берилади
NUR-SULTAN. Кazinform - Деҳқонларни сувни тежайдиган замонавий технологиялардан фойдаланишни рағбатлантириш бўйича давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистонда ногиронликни белгилаш тўғрисидаги 18 мингдан ортиқ ариза сиртдан кўриб чиқилди
NUR-SULTAN. Кazinform - Ногиронлик гуруҳини аниқлаш бўйича тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказишнинг масофавий формати бўйича тажриба лойиҳаси доирасида Қозоғистоннинг барча вилоятларидан 18,8 мингдан ортиқ мурожаат кўриб чиқилди. Айни пайтда лойиҳага 589 та тиббиёт ташкилоти уланган, дея хабар беради Кazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

ҚР Таълим вазирлиги қонунчиликка мактаб ошхоналари бўйича ўзгартириш киритади
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ҳудудларга бориб, ҳам қишлоқ, ҳам шаҳар мактаблари фаолияти билан танишиш таъкидлади, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Озарбайжон-Қозоғистон экспертлар кенгаши ташкил этилади
BAKU. Kazinform – Бокуда Озарбайжон ва Қозоғистон ўртасида дипломатик муносабатларнинг 30 йиллигига бағишланган давра суҳбатида Озарбайжон-Қозоғистон экспертлар кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги меморандум имзоланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Шардара сув омборига келадиган сув ҳажми 2,5 баробар ошди
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилда Шардара сув омбори 5 миллиард куб метр сув йиғиши мумкин. Қозоғистон Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Серикқали Брекешевнинг сўзларига кўра, бунга ўтган йилнинг ноябр ойидан буён кўрилган чора-тадбирлар ва қулай иқлим сабаб бўлмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Хитой чет элга гуруҳ турларини тўхтатди
BEIJING. Кazinform - Хитой иммиграция идоралари чет элга гуруҳли турларни тақиқлаш сиёсатини давом эттирмоқда ва коронавирус пандемияси сабабли мамлакат фуқароларига хорижга чиқишни тавсия этмаяпти, дея хабар беради Кazinform мухбири ХХР Иммиграция бўйича давлат бошқармасига таяниб.
Кўпроқ

Архив
Юқорига