
Буюк Британия нархларнинг кескин ошишига тайёр эмас
BRÚSSEL. Kazinform – Буюк Британия нархларнинг кескин ошишига тайёр эмас. Бу ҳақда Британиянинг «The Independent» газетасига берган интервьюсида Британия ҳукуматининг маслаҳат органи раҳбари Йан Райт маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон ва Туркия чақалоқлар реанимацияси бўйича қўшма лойиҳани бошлайди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ва турк мутахассислари чақалоқлар реанимацияси бўйича қўшма лойиҳани ишга туширади. Ҳозирда мазкур ҳужжат икки давлат давлат органлари томонидан маъқулланган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Президенти Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирини қабул қилди
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайрбек Ўскенбаев Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга вазирлик томонидан йил бошидан буён амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Қозоғистон Эрон билан транспорт ва логистикани ривожлантириш бўйича музокаралар олиб бормоқда
TEHRAN. Kazinform - Эрон ва Қозоғистон транспорт ва логистика соҳасидаги муҳим минтақавий марказларга айланиши мумкин. Бу ҳақда ҚР Бош вазир ўринбосари – савдо ва интеграция вазири Бақит Султановнинг Эрон Ислом Республикаси биринчи Вице-президенти Мохаммад Мохбер билан учрашуви чоғида маълум қилинди, дея хабар беради Kazinform.

Ҳиндистон инфляцияга қарши кураш учун 26 миллиард доллар сарфламоқчи
NUR-SULTAN. Kazinform – Ҳиндистон ҳукумати юқори инфляцияга қарши курашиш учун 2022/23 молия йилида қарийб 26 миллиард доллар (2 триллион ҳинд рупияси) миқдорида қўшимча маблағ ажратишни кўриб чиқмоқда, дея хабар беради Kazinform The Economic Times нашрига таяниб.

Бу йил Қозоғистон кинолойиҳаларни молиялаштириш учун 4,4 миллиард тенге ажратди
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилда маҳаллий кинолойиҳаларни давлат томонидан молиялаштириш ҳажми қарийб 4,4 миллиард тенгени ташкил этди. Бу ҳақда Миллий кинематографияни қўллаб-қувватлаш давлат маркази маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Алматидаги референдумда 1,1 миллиондан ортиқ одам овоз беради
NUR-SULTAN. Kazinform – Алматида республика референдумининг календар режаси ишлаб чиқилди. Мегаполисда референдум ўтказувчи 1 шаҳар, 8 та туман ва 574 та туман комиссиялари мавжуд. Бу ҳақда шаҳар референдум комиссияси раиси Жанна Асанова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

КВИ: Саудия Арабистони ўз фуқароларига 16 давлатга саёҳат қилишни тақиқлади
NUR-SULTAN. Kazinform – Охирги бир неча ҳафта ичида дунёда коронавирус инфекцияси қайта кўпайиши ва касалланиш ҳолатлар сонининг тез ортиши туфайли расмий Ар-Риёд фуқаролар учун чеклов чораларини жорий қилди, деб ёзади Kazinform The Economic Times нашрига таяниб.

Самарқандда қозоғистонлик сайёҳлар махсус воситалар ёрдамида ноқонуний равишда қўлга олинди
TASHKENT. Kazinform – Самарқанд ИИБ ходимлари қозоғистонлик сайёҳларни қонунга хилоф равишда махсус техник воситалардан фойдаланган ҳолда қўлга олишган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Telegram-каналида вазирлик матбуот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонда имтиёзли автокредит бўйича 4834 шахснинг аризаси маъқулланди
NUR-SULTAN. Кazinform - Имтиёзли автокредит дастури орқали 34 та қозоғистонлик автомобиль харид қилди. Бу ҳақда «Саноатни ривожлантириш жамғармаси» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосари Жанар Ибрашева маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонда ёш киночиларни қўллаб-қувватловчи «Дебют» уюшмаси қайта ташкил этилади
NUR-SULTAN. Kazinform – Миллий кинематографияни қўллаб-қувватлаш давлат маркази таниқли киноижодкорлар билан биргаликда ёш киноижодкорларни қўллаб-қувватловчи «Дебют» ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмасини қайта тиклаш ташаббуси билан чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ёш ишбилармонлар сони Қозоғистонда бир йилда 36 фоизга ошди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 29 ёшгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар сони йил давомида 36 фоизга ошди. Уларнинг фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорларнинг умумий сонидаги улуши 18 фоизга етди, дея хабар беради Kazinform finprom.kz нашрига таяниб.

Россия банкларининг Қозоғистондаги филиалларида 9,2 миллиард тенге блокланган
NUR-SULTAN. Kazinform - Россия банкларининг Қозоғистондаги шўъба корхоналари 9,2 миллиард тенгелик маблағларни блоклаб қўйди. Бу ҳақда Қозоғистон Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги раиси Мадина Абилқасимова Мажилис депутатлари саволига жавобан маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Канело» Головкин билан учинчи жанг учун ягона шартни эълон қилди
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонлик боксчи Геннадий Головкиннинг промоутери Эдди Хирн шу ой бошида Дмитрий Биволдан мағлубиятдан сўнг мексикалик боксчи Сауль «Канело» Альварес бу боксчи билан реванш жангини имкон қадар тезроқ ўтказишга тайёрлигини айтди, деб хабар Kazinform Sports.kzга таяниб.

Ўзбекистонда 2022/2023 ўқув йилидан ўқувчилар учун мактаб формаси тўлиқ жорий этилади
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда ҳукумат қарорига (271-сон, 19.05.2022 й.) кўра, 2022/2023 ўқув йилидан давлат мактабларида ўқувчилар учун мактаб формаси тўлиқ жорий этилади (илгари 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб жорий этилиши керак эди). Бу ҳақда Kazinform расмий huquqiyaxborot Telegram-каналига таяниб хабар беради.

Қозоғистонда 4,3 миллиондан ортиқ киши CОVID-19 га қарши қайта эмланди
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда 23 май ҳолатига кўра, 9 миллион 498 минг 963 киши коронавирусга қарши биринчи компонент билан, 9 миллион 272 минг 50 киши иккинчи компонент билан эмланди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Қирғизистонда қор ёғиб, транспорт ҳаракати қийинлашди
BISHKEK. Кazinform - Қирғизистондаги довонларда қор ёғди. Оқибатда йўллар қор билан қопланган, транспорт ҳаракати қийинлашган. Бу ҳақда Транспорт ва коммуникатсиялар вазирлиги матбуот хизмати ма’лум қилди, дея хабар беради Кazinform Kabarга таяниб.

Ўзбекистонда 1 июндан ойлик иш ҳақлари оширилади
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда 1 июндан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 12 фоизга оширилади. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам ва базавий ҳисоблашнинг янги миқдорлари белгиланмоқда. Бу ҳақда Kazinform huquqiyaxborot расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.
Кўпроқ

Архив
Юқорига