
«Паралимпиячи» фильмининг кассаси 44 миллион тенгега етди
NUR-SULTAN. Кazinform - Бир ой олдин прокатга чиққан «Паралимпиячи» фильмининг кассаси 44 миллион тенгега етди. Десантчи Александр Колядиннинг ғалабаси ҳақидаги фильмни режиссёр Алдияр Байрақимов суратга олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонда 800 мингдан ортиқ ўсмир коронавирусга қарши эмланди
NUR-SULTAN. Кazinform - 21-май ҳолатига кўра, 39 мингдан ортиқ ҳомиладор аёллар Pfizer препаратининг биринчи дозаси билан эмланди, деб хабар беради Кazinform Коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Теlegram-каналига таяниб.

Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқароси 14 ёшли қизга тегажоғлик қилганликда гумонланиб қўлга олинди
NUR-SULTAN. Kazinform - Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Невский туманида адвокатнинг вояга етмаган қизига нисбатан ахлоқсиз хатти-ҳаракатларни амалга оширган 41 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбасига таяниб, «78.ru» нашри маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистонлик ҳарбий шифокорлар ҳаво кемаси бортида ўз касбий савиясини оширмоқда
ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳрида қозоғистонлик ҳарбий шифокорлар «Ҳаво кемаси бортида интенсив терапия» курси доирасида ўз малакаларини оширмоқда. Хорижлик мутахассислар анестезиологлар, жарроҳлар ва тиббиёт гуруҳининг бошқа мутахассисларини экстремал шароитларда ишлашга ўргатмоқда, деб хабар беради Kazinform ҚР Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Бугун Қозоғистоннинг ЮНЕСКОга аъзо бўлганига 30 йил тўлди
NUR-SULTAN. Кazinform – 1992 йилда Қозоғистон Республикаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилотига(United Nations Educational, Scientific and Cultural Organization, UNESCO-ЮНЕСКО), аъзо бўлган 164-давлат бўлди. Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг матбуот хизмати Давлат раҳбарининг ЮНЕСКО Бош директори Федерико Майор билан тушган суратини эълон қилди, дея хабар беради Кazinform «БОРТ №1» Тelegram- каналига таяниб.

Халқаро олимпиадада ғолиб бўлган ўқувчиларга пул мукофотлари берилади – ҚР Таълим ва фан вазирлиги
NUR-SULTAN. Кazinform - Халқаро фан олимпиадасида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар 500-1500 ойлик ҳисоб кўрсаткичи миқдорида пул мукофоти билан тақдирланадилар. Бу ҳақда Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Қирғизистонда юк машинаси чегара постига бориб урилгани оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди
BISHKEK. Кazinform - Қирғизистоннинг Боткен вилояти Қадамжой туманидаги «Чечме» назорат-ўтказиш пунктида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, саккиз киши ҳалок бўлди, деб хабар беради Kazinform Kabar агентлигига таяниб.
Кўпроқ

Архив
Юқорига