
Коронавирус: ЕИ мамлакатлари AstraZenecaнинг вакцинаси билан эмлашни давом эттиради, Киев ва Парижда – локдаун
LONDON. Kazinform – Европа дори воситалари агентлиги AstraZeneca вакцинасини олгандан кейин тромбоз пайдо бўлиши ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик топмади. Шу билан бирга, Европанинг бир қатор мамлакатлари ушбу препарат билан эмлашни давом эттиради. Киев ҳукумати коронавирусни юқтирганлар сонининг кўпайиши сабабли 9 апрелгача локдаун ўрнатди, деб хабар қилди Kazinform ВВСга асосланиб.

Туркия ишбилармонлари Қозоғистонга 1 млрд доллар сармоя киритишни режалаштирмоқдалар
ISTANBUL. Kazinform – Туркияга расмий ташрифининг иккинчи кунида ҚР Бош вазир ўринбосари - ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди Истанбул шаҳрига ташриф буюрди ва Туркия ишбилармон доиралари вакиллари билан бир қатор учрашувлар ўтказди, деб хабар беради Kazinform.

БМТ Бош котиби дунё халқларини Наврўз билан табриклади
PEKIN. Kazinform – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш дунё халқларини Наврўз билан табриклади. Ҳозирда ташкилот раҳбарининг табриклари Пекин шаҳридаги ШҲТ Котибияти биносида Наврўз байрами арафасида намойиш этилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонда қанча чет элликлар ишлайди
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил 1 март ҳолатига кўра, Қозоғистон ҳудудида маҳаллий ижро этувчи органларнинг рухсати билан 14 086 нафар чет эллик меҳнат қилмоқда. Бу ҳақда Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига асосланиб хабар беради.

ПЗР сертификати бўлмаган сайёҳлар Қозоғистонга кира олмайди
ALMATY. Kazinform – Қозоғистоннинг туроператорлари ассоциацияси авиакомпаниялардан сайёҳлардан коронавирусга ПЗР сертификатин талаб қилишни сўради, Қозоғистонга киришидан 72 соат олдин қилинган бўлиши керак, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Коронавирус: Ғарбий Қозоғистон вилояти яна «қизил» зонага қайтди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ҳукумати ҳузуридаги Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram-каналига таяниб.
Кўпроқ

Архив
Юқорига