
2021 йилда 32 мингдан ортиқ олтин қуйма сотилган – ҚР Миллий банки
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йилда иккинчи даражали банклар ва якка тартибдаги нобанк айирбошлаш шохобчалари томонидан умумий оғирлиги 1,1 тонна бўлган 32 326 дона олтин қуйма сотилган. 2021 йил декабр ойида умумий оғирлиги 107,4 кг бўлган 3274 дона ўлчанган олтин қуйма сотилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Миллий банки матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистонда Россия рақамларига эга автомобиллар 102 минг тенгега рўйхатдан ўтказилмоқда - Фейк
ОRAL. Кazinform - Ижтимоий тармоқда Ғарбий Қозоғистон вилоятида ихтисослаштирилган АХКМда Россия давлат рақамларига эга автомобилларни 102 минг тенгедан рўйхатдан ўтказаётгани ҳақида хабар берилди. Маҳаллий ҳокимият бу маълумот ёлғон эканини таъкидламоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон КХШТ мамлакатларига кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон ўз вақтида кўрсатган ёрдами учун КХШТдаги иттифоқчилариuf миннатдорчилик билдиради. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг Евроосиё интеграцияси департаменти директори Aлександр Синяговский маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Давлат даромадлари органлари барча текширувларни 1 февралгача тўхтатди
NUR-SULTAN. Кazinform - Давлат даромадлари органлари томонидан бошланган барча текширишлар 1 февралгача тўхтатилади. Бу ҳақда Қозоғистон Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Охирги ҳафтада дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 20 фоизга ошди
GENEVA. ТАSS- Кazinform - Ўтган ҳафтада дунё бўйлаб 18 миллион киши коронавирус билан касалланган бўлиб, бу пандемия бошланганидан бери янги антирекорддир. Ўтган ҳафтага нисбатан касалланганлар сони 20 фоизга ошди. Бу ҳақда сешанба куни Женевада Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълум қилди, дея хабар беради Kazinform TASSга таяниб.

ЖССТ «омикрон» билан пандемия тугаши ҳақидаги миш-мишларни рад этади
GENEVA. Kazinform - «Омикрон» CОVID-19 нинг охирги варианти эканлиги ва пандемия у билан тугаши ҳақидаги миш-мишлар ҳақиқатга тўғри келмайди: ҳозирги тарқалиш даражасида ҳеч нарсани инкор этиб бўлмайди. Бу ҳақда ЖССТ вакили 18 январ куни бўлиб ўтган брифингда журналистлар саволларига жавоб бераркан, маълум қилди, дея хабар беради Kazinform БМТ янгиликлар хизматига таяниб.

Қозоғистонда эмланган ўқувчилар сони 400 мингга яқинлашди
NUR-SULTAN. Kazinform – 18 январ ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирус инфекциясига қарши вакцинанинг биринчи компонентни – 9 082 930 киши, иккинчи компонентни – 8 643 043 киши олган, деб хабар беради Kazinform коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram каналига асосланиб.

Ўзбекистон учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Мудофаа саноати давлат қўмитасининг маълум қилишича, «халқаро техник талаб ва стандартларга тўлиқ жавоб берадиган «Lochin« номли дронлар қўмита тасарруфидаги Учувчисиз авиация мажмуаларини илмий-ишлаб чиқариш маркази томонидан ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

Коронавирус: Қозоғистоннинг аксарият ҳудудлари «қизил» зонада
NUR-SULTAN. Kazinform – 19 январ ҳолатига кўра, Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицаси эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram каналига асосланиб.

Экспертлар Европа Иттифоқида твиндемия бошланганини прогноз қилмоқда
NUR-SULTAN. Кazinform - Экспертлар Европа Иттифоқида узоқ муддатли твиндемия бошланганини прогноз қилмоқда. Россияда бир кунда 700 га яқин одам коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақда Қозоғистонда коронавируснинг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Тelegram-каналида маълум қилинди, дея хабар беради Каzinform.

Қозоғистонда 97 мингдан ортиқ киши коронавирусдан даволанмоқда
NUR-SULTAN. Kazinform – 19 январ ҳолатига кўра, 97 145 киши (95 555 КВИ+ ва 1 590 КВИ-) КВИ дан даволанишни давом эттирмоқда, деб хабар беради Kazinform коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram каналига асосланиб.

ҚР Ҳукумати захираси ҳисобидан тадбиркорларга етказилган зарарларни қоплаш механизми тасдиқланди
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр айрим ҳудудлардаги тартибсизликлар оқибатида етказилган зарарни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди. Бу ҳақда primeminister.kz хабар беради.

Қишки Олимпия ўйинлари: Қозоғистонда спортнинг 8 та тури бўйича 82 та йўлланма мавжуд
NUR-SULTAN. Кazinform – 17 январ куни Олимпия ўйинларининг барча саралаш ва рейтинг мусобақалари якунланди ва лицензияларнинг аксарияти тақсимланди. Натижада қозоғистонлик спортчилар спортнинг 8 та тури бўйича 82 та йўлланмани қўлга киритди, деб хабар беради Кazinform.

Коронавирус: Қозоғистонда карантин муддати қисқартирилиши мумкин
NUR-SULTAN. Кazinform- Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиология назорати қўмитаси раиси Айжан Есмағамбетова коронавирус билан касалланган, симптомсиз ва контактда бўлган беморлар карантинини қисқартириш ҳақида фикр изоҳ билдирди, деб хабар беради Кazinform.

ЖССТ QazVac вакцинасини рўйхатга олишни 2022 йил охирида бошлаши мумкин
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов Қозоғистоннинг QazVac вакцинасини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида рўйхатдан ўтказиш муддати ҳақидаги саволга жавоб берди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистоннинг барча ҳудудларида фавқулодда ҳолат тартиби бекор қилинади
NUR-SULTAN. Кazinform – 19 январ ярим тундан кейин Нур-Султан ва Алмати шаҳарларида, шунингдек, Алмати, Атирау, Жамбил, Қизилўрда ва Манғистау вилоятларида фавқулодда ҳолат бекор қилинади. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти матбуот котиби Берик Уали ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасида ёзди.
Кўпроқ

Архив
Юқорига