
Тожикистонда икки юз нафар жангари ҳарбий хизматчиларга ҳужум қилди
DUSHANBA. Кazinform - Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида террорчиликка қарши кураш бўлинмаси ходимлари карвонига жиноий гуруҳ томонидан уюштирилган ҳужум натижасида битта зобит ҳалок бўлди, яна 13 нафар ҳарбий хизматчи яраланди, дея хабар беради Kazinform мухбири ТР ИИВ матбуот хизматига таяниб.

Исроил мамлакатга киришдан олдин ПЗР тестини топшириш талабини бекор қилди
NUR-SULTAN. Кazinform - Исроил Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатга учишдан олдин ПЗР тестини топшириш талаби бекор қилинганини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясига таяниб.

Хитойда биринчи марта коронавирус омикрон штаммининг анча юқумли версияси аниқланди
BEIJING. Кazinform - Гуанчжоуда Кениядан келган беморда ВА.2.12.1 омикроннинг янги версияси аниқланди. Бу ҳақда Хитой Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Коронавирус мутацияларини баҳолашда қийинчиликлар мавжуд - ЖССТ
NUR-SULTAN. Кazinform - Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) тестлар қисқариши туфайли коронавирус мутацияларини баҳолашда қийинчиликлар мавжудлигини маълум қилди, дея хабар беради Кazinform CОVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясига таяниб.

Қозоғистонда шифокорларнинг маоши яна 30 фоизга оширилади
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари томонидан бутун аҳоли, жумладан, тиббиёт ходимлари фаровонлигига катта эътибор қаратилмоқда. ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният мамлакатда тиббиёт ходимларининг иш хақи оширилиши масаласига изоҳ берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Алматида январ воқеаларидан зарар кўрган кичик ва ўрта корхоналарнинг 97 фоизи ўз фаолиятини тиклади
NUR-SULTAN. Кazinform – Давлат раҳбари қабул қилган Алмати шаҳри ҳокими Ерболат Досаев январ воқеаларидан зарар кўрган кичик ва ўрта бизнес субъектларининг 97 фоизи ўз фаолиятини тиклаганини маълум қилди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.

50 киши яшайдиган қишлоқларгача тиббий ходимлар билан таъминланади – ҚР ССВ
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилда 50 нафаргача аҳоли истиқомат қиладиган қишлоқлар тиббиёт ходимлари билан таъминланади. Бу ҳақда Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонда поезд чипталарининг 70 фоизи онлайн харид қилинади
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугунги кунда қозоғистонликлар темир йўл чипталарининг 70 фоизини онлайн харид қилмоқда. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 16 фоизга кўп, деб хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига таяниб.

ҚР Президентнинг эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш бўйича топшириғи бажарилди - вазир
NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг мамлакатдаги эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш бўйича топшириғи бажарилди. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Европа Иттифоқи 2027 йилгача Россия энергия ресурсларидан бош тортиш режасини тақдим этади
BRUSSELS. TASS - Kazinform – Еврокомиссия чоршанба куни 2027 йилгача Россия энергия ресурсларидан воз кечиш бўйича 210 миллиард евролик режани тақдим этади. Бу ҳақда чоршанба куни Reuters агентлиги ҳужжатлар лойиҳаларига таяниб маълум қилди, деб хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.

Қозоғистонда ишсиз қолган 43 мингга яқин одамга ижтимоий нафақа тўланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилда 36,1 минг кишига иш ўринларидан айрилганлиги учун биринчи марта ижтимоий нафақалар тўланди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизмати таяниб хабар беради.

Малайзияда бир кунда 1469 киши янги турдаги коронавирус билан касалланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Малайзияда сутка давомида 1469 та янги коронавирус юқтириш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Қироллик соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради Kazinform COVID-19 тарқалишига қарши кураш комиссиясига таяниб.

ҚР соғлиқни сақлаш вазири асосий биологик таҳдидларни номлади
NUR-SULTAN. Kazinform – Айни пайтда Қозоғистонда «Биологик хавфсизлик тўғрисида»ги қонун лойиҳаси Президент томонидан кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Брюссельда «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» хавфсизлик мулоқоти йиғилиши бўлиб ўтди
NUR-SULTAN. Kazinform – Брюссельда «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» олий даражадаги сиёсат ва хавфсизлик мулоқотининг тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. Учрашувда мураккаб геосиёсий муаммолар шароитида сиёсий мулоқотни янада ривожлантириш ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди, деб хабар беради Kazinform ҚР ТИВга таяниб.

Ўқитувчиларни баҳолашда ўқувчиларининг муваффақиятлари ҳисобга олинади - вазир
NUR-SULTAN. Kazinform – Ўқитувчилар фаолиятини баҳолашда ўзлаштириши паст ўқувчилар билан ишлашга эмас, балки анъанавий тарзда муваффақиятли ўқувчиларнинг натижаларига кўпроқ эътибор қаратилади. Бу ҳақда Қозоғистон Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов Facebook саҳифасида ёзди, деб ёзади Kazinform.

Қозоғистонда коронавирусга қарши вакцинанинг I компоненти билан 9,4 млндан зиёд киши эмланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирусга қарши вакцинанинг I компоненти билан 9 494 082 киши, II компоненти билан 9 264 861 киши эмланди, дея хабар беради Kazinform COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram-каналига таяниб.

Қозоғистон автосалонларида мижозлар келиши бўйича рекорд ўрнатилди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда йўлга қўйилган имтиёзли автокредит дастури мисли кўрилмаган талабга эга. Дастур ишга туширилган биринчи куннинг ўзидаёқ Нур-Султан ва Алматидаги, масалан, Allur дилерлик марказларига 4000 дан ортиқ одам ташриф буюрди, дея хабар беради Kazinform.

Қозоғистонда 23 майдан чекка ҳудудларга тиббий поездлар қатнайди
NUR-SULTAN. Kazinform – 23 майдан республика ҳудудларидаги олис станциялар ва чекка қишлоқларда яшовчи аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш учун махсус поездлар қатнови йўлга қўйилади, дея хабар беради Kazinform «Қазақстан темір жолы» АЖ» миллий компанияси матбуот хизматига таяниб.

Шанхайда коронавирус билан боғлиқ вазият тиклана бошлади
NUR-SULTAN. Kazinform – Шанхайда коронавирус билан боғлиқ вазият июнь ойида тикланади. Бу ҳақда шаҳар вице-мэри Цзун Мин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram-каналига таяниб.

Қозоғистонда 2,3 млн ўқувчи ёзги оромгоҳларда дам олади
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов раислигида Бола йили доирасида амалга ошириладиган тадбирлар, шунингдек, ёзги таътилни ташкил этиш ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform primeminister.kzга таяниб.
Кўпроқ

Архив
Юқорига