
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми йил бошидан буён 1 миллиард доллардан ошди - ҚР Бош вазири
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди, дея хабар беради Kazinform Ҳукумат расмий сайтига таяниб.

Яна бир қозоғистонлик боксчи жаҳон чемпионати ярим финалига чиқди
ISTANBUL. Кazinform - Бугун бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Жайна Шекербекова ярим финалга чиқди. Шу тариқа, ярим финал йўлланмасини қўлга киритган қозоғистонлик боксчилар сони иккитага етди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бир йилда Қозоғистонда чиқиндиларни саралаш ҳажми 7 фоизга ошди
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йилда Қозоғистон Республикасида маиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб чиқиш билан 676 та корхона шуғулланди, бир йил аввал бу кўрсаткич 625 тани ташкил қиларди. Улардан 247 таси якка тартибдаги тадбиркорларга тегишли бўлса, 429 таси корхона ва ташкилотлардир, дея хабар беради Kazinform Еnergyprom.kz сайтига таяниб.

«Қозоғистон халқига» жамғармаси фалаж бўлган болалар учун экзоскелет сотиб олади
NUR-SULTAN. Кazinform - «Қозоғистон халқига» жамғармаси таянч-ҳаракат тизимида нуқсони бўлган болаларни роботлаштирилган қурилмалар (экзоскелетлар) билан таъминлаш бўйича хайрия дастурини йўлга қўйди, дея хабар беради Кazinform.

Шанхайда CОVID-19 билан боғлиқ вазият июн ойида нормал ҳолатга қайтади – вице-мэр
BEIJING. Кazinform - Хитой шарқидаги Шанхай шаҳрида коронавирус билан боғлиқ вазият июн ойида нормаллашади. Бу ҳақда душанба куни бўлиб ўтган брифинг чоғида мегаполис вице-мэри Цзун Мин маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

ҚР Президенти: КХШТ Марказий Осиёнинг жанубий чегараси хавфсизлигига кўпроқ эътибор қаратиши лозим
NUR-SULTAN. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев КХШТга аъзо давлатлар Коллектив хавфсизлик кенгашининг Коллектив хавфсизлик шартномасининг 30 йиллиги ва Ташкилот ташкил топганига 20 йил тўлиши муносабати билан ўтказилган юбилей сессиясида иштирок этди, деб хабар беради Kazinform.

Тинчликпарвар кучларининг салоҳиятини ошириш - КХШТ ташкилотининг яна бир долзарб вазифаси – Қасим-Жомарт Тоқаев
МOSKVA. Kazinform - КХШТнинг Москвадаги саммитида ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев нутқ сўзлади. Президент ўз нутқида халқаро терроризм ва экстремизм, гиёҳвандлик воситалари ва қурол-яроғларнинг ноқонуний айланиши, миграция, жумладан, Афғонистондаги вазиятни кескинлаштиришга қарши курашишга алоҳида эътибор қаратди, деб хабар беради Kazinform.

Сурдлимпиада ўйинларида Қозоғистон 13-ўринни эгаллади
CAXIAS DO SUL. Kazinform – 1-15 май кунлари Бразилияда XXIV ёзги Сурдолимпиада ўйинлари бўлиб ўтди. Ўйинларда дунёнинг 73 давлатидан 2500 дан ортиқ спортчи иштирок этди. Қозоғистон терма жамоаси унда 3 та олтин, 7 та кумуш ва 18 та бронза медалини қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform Имконияти чекланган шахсларни спортга тайёрлаш марказига таяниб.

Германия Россиядан нефт импортини тўхтатмоқчи – Bloomberg
BRUSSELS. Kazinform - Германия ҳукумати, Bloomberg агентлигининг хабар беришича, Европа Иттифоқи нефт эмбаргоси жорий этишга рози бўлмаса ҳам, жорий йилнинг охиригача Россия нефтини етказиб беришдан бош тортмоқчи, деб хабар беради Кazinform.

Ҳар ойда Қозоғистон автосалонлари 7 мингта маҳаллий автомобил билан тўлдирилади
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон автомобил бизнеси ассоциацияси вице-президенти Анар Мақашева 4 фоизли автокредит олиш учун ариза берувчиларнинг айрим русумдаги автомобиллар етишмаслиги ҳақидаги шикоятлари қачон қаноатлантирилишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Жанубий Корея ҳукумати Шимолий Кореяга COVID-19га қарши курашишга ёрдам беришга тайёр
PEKIN. Kazinform – Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль Миллий ассамблеядаги (Корея Республикаси парламенти) нутқи чоғида ёрдам кўрсатишни кечиктириб бўлмаслигини айтди, деб хабар беради Kazinform мухбири Yonhap ахборот агентлигига таяниб.

Халқаро Менделеев олимпиадасида Қозоғистон 8 та медални қўлга киритди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик мактаб ўқувчилари кимё бўйича 56-чи Халқаро Менделеев олимпиадасида 3 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритди. Тошкент шаҳрида 9-16 май кунлари интеллектуал мусобақалар бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform ҚР Таълим ва фан вазирлигига таяниб.

Қозоғистонда 9,4 млндан зиёд киши коронавирусга қарши эмланди
NUR-SULTAN. Кazinform – 2022 йил 15 май ҳолатига кўра, коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи компонентини 9 492 972 киши олган. Бу ҳақда Кazinform CОVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Теlegram-каналига таяниб хабар беради.

Йил бошидан бери Қозоғистонда 571 минг кишига манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатилди
NUR-SULTAN. Kazinform – Мақсадли ижтимоий ёрдам оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача даромади улар истиқомат қиладиган ҳудуддаги яшаш минимумининг 70 фоизидан кам бўлган фуқароларга тайинланади, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигига таяниб.

Туркистонда янги эшкак эшиш канали қурилмоқда
TÚRKİSTAN. Кazinform – Туркистонда 100 гектар майдонда эшкак эшиш канали қурилмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, у халқаро Олимпия стандартларига жавоб беради ва минтақада спорт туризмини ривожлантиришга ҳисса қўшади, деб хабар беради Кazinform «Хабар 24»га таяниб.

14 мингдан ортиқ қозоғистонликлар ўз касбий билимларини оширдилар
NUR-SULTAN. Кazinform – Ўтган йилнинг июль ойида skills.enbek.kz онлайн малака ошириш платформаси ишга туширилгандан бери 14,3 мингдан ортиқ қозоғистонлик, шу жумладан, 8,7 минг ишсиз кишилар курсни тамомлаганликлари тўғрисида сертификат олдилар. Бу ҳақда Кazinform ҚР Меҳнат вазирлигига таяниб хабар беради.
Кўпроқ

Архив
Юқорига