
ҚР Таълим вазири 2021 йилдан бошлаб диплом қандай берилишини айтди
NUR-SULTAN. Kazinform – Таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларига олий ва олий ўқув юртидан кейинги таълимга тааллуқли киритилган янги ўзгартишлар ҳақида ҚР Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов гапириб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Нурсултон Назарбоев «Nur Otan» партияси Мажилис фракциясининг йиғилишида иштирок этди
NUR-SULTAN. Kazinform – «Nur Otan» партиясининг раиси Парламент Мажилисда партия фракцияси йиғилишида иштирок этди. Мажилисни очар экан, Нурсултан Назарбаев яна бир бор «Nur Otan» фракцияси депутатларини навбатдаги парламент сайловларида ғалаба қозонгани билан табриклади, деб хабар беради Kazinform мухбири Elbasy.kz расмий сайтига таяниб.

2021 йилда Алматида сайёҳлар сонини 25 фоизга ошириш режалаштирилмоқда
ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳар Туризм бошқармаси шаҳарда туризмни ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолати ҳақида сўзлаб берди. 2021 йилда эпидемиологик вазият яхшиланиши билан сайёҳлар сонини йилига 1 миллион кишига етказиш режалаштирилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ЖССТ экспертлар гуруҳи COVID-19 келиб чиқишини аниқлаш учун Хитойнинг Ухан шаҳрига етиб келди
PEKIN. Kazinform – Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) халқаро экспертлар гуруҳи COVID-19нинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш учун пайшанба куни Ухан шаҳридаги «Тяньхэ» аэропортига учиб келишди, деб хабар беради Kazinform мухбири CGTN телеканалига асосланиб.

3800 кам таъминланган оилаларнинг болалари компьютер билан таъминланди
TÚLKİBAS. Kazinform – Тулкибас туманидаги 60 та таълим муассасасида 23 256 ўқувчи таҳсил олмоқда. Айни пайтда 24 та умумтаълим мактабда 2239 (9,6%) ўқувчи анъанавий режимда таҳсил олмоқда. 1-4, 5, 9, 11 синф ўқувчилари ота-оналарининг аризалари асосида 849 навбатчи гуруҳда 9,559 (41,1%) ўқувчилар таҳсил олишмоқда, деб хабар беради Kazinform туман ҳокимлиги матбуот хизматига асосланиб.

Туркистон вилояти бизнес соҳасида етакчи ҳудуд деп топилди
TÚRKİSTAN. Kazinform – Ҳар йили дунё мамлакатлари томонидан бизнесга қулайлик яратиш мақсадида «The World Bank Doing Business» рейтинги тузилади. Қозоғистон 190 мамлакат орасида 25-ўринни эгаллади, деб хабар беради Kazinform Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизматига асосланиб.
Кўпроқ

Архив
Юқорига