
Кореяда эпидемия авж олмоқда: одамларнинг автобусларга чиқиши тақиқланди
SEOUL. YONHAP - Kazinform - Жанубий Корея пайшанба куни чет элдан омикрон штамми кириб келишининг олдини олиш мақсадида жамоат транспортидан фойдаланиш тақиқланганини эълон қилди. Хориждан вирусни юқтирганлар сони мамлакатда рекорд даражага етди, дея хабар бермоқда Kazinform YONHAP агентлигига таяниб.

ҚР Президенти КХШТга аъзо давлатлар раҳбарлари билан телефон орқали мулоқот қилди
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Президенти Владимир Путин, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ва Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Бокс. Тошкентдаги Осиё чемпионатига Қозоғистон терма жамоаси бормайди
NUR-SULTAN. Kazinform - Бокс бўйича 22 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида Қозоғистон жамоаси иштирок этмайди. Бу ҳақда терма жамоа бош мураббийи Қайрат Сатжанов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform Olympic.kz сайтига таяниб.

Қозоғистонликларни мамлакатга қайтариш учун репатриация рейслари жўнатилди
NUR-SULTAN. Kazinform – 7 январдан бошлаб Нур-Султан ва Қозоғистоннинг бошқа шаҳарларида авиақатновлар тикланди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистондаги аксилтеррор операцияси ҳақидаги расмий маълумотни берувчи Telegram-каналига таяниб.

Қозоғистон чегара атрофида яшовчи аҳолига 2 фоизли кредит ва 1,5 йиллик иш стажи бериши мумкин
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Парламенти Сенати аъзоси Ольга Булавкина чегарага яқин ҳудудларда аҳолини уй-жой билан таъминлаш имкониятларини яхшилашни таклиф қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон юк ташувчилари бир қатор тўловлар ва жарималардан озод қилинди
NUR-SULTAN. Кazinform - «Казақстан темір жолы» МК» АЖ Қозоғистоннинг барча ҳудудларида фавқулодда вазиятлар вақтида юкларни ташиш билан боғлиқ жарималар, йиғимлар ва тўловларни бекор қилди, дея хабар беради Кazinform компания матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистон ва Россия овсил касаллиги туфайли чорва моллари ва чорвачилик маҳсулотларини ташишга чеклов киритди
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон ва Россия овсил касаллигига мойил бўлган ҳайвонлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар ҳамда хомашёларни ташишни вақтинча чеклади, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистонда ўқитувчилар, тиббиёт ва ижтимоий соҳа ходимларининг маошлари оширилди
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонда ижтимоий соҳа ходимларининг маошларини босқичма-босқич ошириш давом этмоқда. 2022 йил 1 январдан ўқитувчилар ва ижтимоий соҳа ходимларининг иш ҳақи 25 фоизга, тиббиёт ходимларининг ўртача иш ҳақи 20-30 фоизга ошди, деб хабар беради Kazinform Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Ўзбекистон олимлари яратган препарат коронавирусдан даволаниш протоколига киритилди
NUR-SULTAN. Kazinform – ЎзР ФА Биоорганик кимё институти олимлари томонидан яратилган «Рутан таблеткалари, 100 мг» препарати COVID-19 коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш протоколига киритилди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Қозоғистонлик теннисчи Австралиядаги турнирнинг 1/4 финалига чиқди
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон теннисчилари Австралия кортларида муваффақиятли чиқишларини давом эттирмоқда. Улардан баъзилари Австралия очиқ чемпионатининг асосий ўйинига фаол йўл олишмоқда, бошқалари эса бошқа мусобақаларда қатнашмоқда. Қозоғистонлик спортчи Александр Недовесов Сиднейда бўлиб ўтаётган АТP 250 туркумига кирувчи турнирнинг жуфтлик баҳсларида 1/4 финалга чиқди, дея хабар беради Kazinform Миллий олимпия қўмитаси сайтига таяниб.

«Қозоғистон халқига» жамғармаси кам учрайдиган касалликларга чалинган болаларни даволашда ёрдам беради
NUR-SULTAN. Kazinform - Ҳукумат миллий валютанинг барқарор курсини таъминлашга устувор аҳамият бериши керак. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Twitterда ёзди, дея хабар беради Кazinform.

Эпидемиологик баҳолаш матрицаси: Қозоғистонда 4 та ҳудуд «қизил» зонага кирди
NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йил 13 январ ҳолатига кўра, ҚР Ҳукумати ҳузуридаги Қозоғистонда коронавирус инфекциясининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистонда қанча ўсмирлар ва ҳомиладор аёллар коронавирусга қарши эмланди
NUR-SULTAN. Kazinform – 12 январ ҳолатига кўра, ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўсмирлар, ҳомиладор ва эмизикли аёлларни эмлаш бўйича маълумотларни эълон қилди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram-каналига таяниб.

Қозоғистонда 35 710 киши коронавирусдан даволанмоқда – ҚР ССВ
NUR-SULTAN. Kazinform – 13 январ ҳолатига кўра, Қозоғистонда 35 710 киши коронавирус инфекциясидан (-33 936+ ва 1 774 КВИ-) даволанмоқда, шу жумладан 3888 нафар бемор стационарда, 31 822 нафари амбулатория шароитида, деб хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига асосланиб.

Туркий давлатлар ташкилоти ишбилармон аёллари Қозоғистон халқини қўллаб-қувватлашини билдирди
NUR-SULTAN. Кazinform - Туркий давлатлар ташкилоти тадбиркор аёллар қўмитаси ва Туркий давлатлар савдо-саноат палатаси раиси Сакина Бабаева Қозоғистондаги фожиали воқеалар қурбонларининг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.
Кўпроқ

Архив
Юқорига