
Ўтган йили Қозоғистонда 5000 дан ортиқ автомобил ишлаб чиқарилди
NUR-SULTAN. Kazinform – Пандемия ва молия секторининг беқарорлиги сабабли глобал инқирозга қарамай, Қозоғистон автомобилсозлик саноатида 2020 йилда ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажмининг сезиларли даражада ўсиши кузатилди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг Telegram каналига асосланиб хабар беради.

Японияда фавқулодда ҳолат аҳолининг ярмидан кўпини қамраб олди
TOKIO. Kazinform - Япония ҳукумати коронавирус тарқалиши сабабли фавқулодда ҳолат жорий қилинган ҳудудларни кенгайтирди ва мамлакатнинг турли ҳудудларидаги яна етти префектурани қўшди, деб хабар беради Kazinform NHK телеканалига асосланиб.

Қозоғистон 2023 йилга қадар дори-дармон экспортини тўрт баравар оширмоқчи
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йилнинг 12 ойи якунлари бўйича фармацевтика саноатида ишлаб чиқариш ҳажми 47 фоизга ўсди, деб хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг Telegram каналига асосланиб.

Қозоғистонда ижтимоий соҳа ходимларининг маоши икки баравар кўпаяди
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил 1 январдан бошлаб Қозоғистонда ижтимоий соҳа ходимларининг иш ҳақи 50 фоизга оширилди. 2022 йилда яна 25 фоизга, 2023 йилда эса яна 25 фоизга ўсади. Ушбу мақсадлар учун кейинги уч йил давомида давлат бюджетидан қарийб 95 миллиард тенге ажратилади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига асосланиб Kazinform хабар берди.

Қозоғистонда Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги саволларга тезкор жавоб бериш учун Telegram-бот ишга туширилди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Telegram мессенжерида чат ботини ишга туширди. Эндиликда вазирлик томонидан аҳоли ва фермерларга кўрсатиладиган давлат хизматларини тезда олиш имконияти пайдо бўлди, деб хабар беради Kazinform.
Кўпроқ

Архив
Юқорига