
ҚР Президенти 2022-2024 йилларга мўлжалланган бюджет тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритди
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари «2022-2024 йилларга мўлжалланган республика бюджети тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида Қозоғистон Республикаси Қонунини имзолади, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистон рақамли технологияларга Германия инвестициясини жалб этмоқчи
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон мавжуд корхоналарни модернизация қилиш учун рақамли технологияларни жорий қилиш лойиҳаларига Германия сармоясини жалб қилишдан манфаатдор. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон ва ЕОИИ мамлакатлари ўртасида товар айирбошлаш ҳажми 11 фоизга ошди
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилнинг январ-март ойларида ҚР ва ЕОИИ мамлакатлари ўртасида товар айирбошлаш ҳажми 5 693,6 миллион долларни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11 фоизга кўпдир, дея хабар беради Kazinform ҚР Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлигининг Миллий статистика бюросига таяниб.

Хоккей бўйича жаҳон чемпионатига борган Қозоғистон терма жамоасининг таркиби маълум бўлди
HELSINKI. Kazinform – Қозоғистон терма жамоаси хоккей бўйича жаҳон чемпионатининг «А» гуруҳи ўйинлари ўтказиладиган Хелсинки шаҳрига етиб келди. Бу ҳақда Қозоғистон хоккей федерациясига таяниб, Kazinform хабар беради.

Қозоғистон яшил энергия ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш салоҳиятига эга
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда потенциал инвесторлар учун учта жозибадор омил мавжуд – диверсификацияланган энергия манбалари, логистика ва муҳим табиий ресурслар. Бу ҳақда ҚР Бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр Нур-Султанда бўлиб ўтган Қозоғистон-Германия бизнес-форумида сўзлаган нутқида маълумот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонда айрим тадбиркорлар ҳайдовчилик гувоҳномаси бўйича имтиҳон олиш имкониятига эга бўлади
NUR-SULTAN. Кazinform - Хусусий автодромга эга тадбиркорлар ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон қабул қилиш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноати вазири Багдат Мусин Мажилис депутатлари саволига жавоб берар экан, маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонда Президент ваколатларига бир қатор чекловлар қўйилиши мумкин
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Адлия вазири ўринбосари Алма Муқанова 5 июн куни бўлиб ўтадиган референдум натижалари бўйича ижобий қарор қабул қилинган тақдирда Қозоғистон Президентига нисбатан бир қатор чекловлар жорий этилишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги йўловчи ташиш ҳажми икки баробар ортади
NUR-SULTAN. Кazinform – 13 майдан бошлаб Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги авиайўловчилар оқими икки баравар кўпаяди, дея хабар беради Кazinform Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистонда сиёсий қатағон қурбонларини реабилитация қилиш бўйича ишлар якунлари яқинда маълум қилинади
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов сиёсий қатағон қурбонларини тўлиқ реабилитация қилиш бўйича комиссия натижалари 31 майгача эълон қилинишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Россиянинг Хабаровск ўлкасида ҳарбий базада портлаш содир бўлди, қурбонлар бор
XABAROVSK. TASS - Kazinform – Россиянинг Хабаровск вилояти Амур тумани Тейсин аҳоли пункти яқинидаги ҳарбий қисмда портлаш содир бўлди. Бир киши ҳалок бўлиб, бир неча киши яраланган. Бу ҳақда Россиянинг ТАСС ахборот агентлиги маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистонлик курашчилар Сурдлимпиада ўйинларида тўртта медални қўлга киритди
NUR-SULTAN. Kazinform – Бразилиянинг Кашиас-ду-Сул шаҳрида ўтказилаётган 24-ёзги Сурдлимпиада ўйинларида қозоғистонлик полвонлар юнон-рум кураши бўйича совринли ўринларни қўлга киритди. Бу ҳақда Kazinform Имконияти чекланган шахсларни спортга тайёрлаш марказига таяниб хабар беради.

Немис ишбилармонлари Россиядаги корхоналарини Қозоғистонга кўчириш ниятида
NUR-SULTAN. Kazinform – Германиялик бизнес вакиллари Россиядаги корхоналарини Қозоғистонга кўчириш ниятида. Бу ҳақда Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси бошқарувчи директори Михаэль Хармс маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Агар референдумда 11 вилоят аҳолиси овоз берса, Конституцияга ўзгартиришлар киритилади
NUR-SULTAN. Кazinform - Агар 5 июн куни бўлиб ўтадиган республика референдумида 17 та ҳудуддан 11 таси Конституцияга киритиладиган ўзгартиришларни қўллаб-қувватласа, ижобий қарор қабул қилинади. Бу ҳақда Қозоғистон Адлия вазири ўринбосари Алма Муқанова маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Жорий йилда ҚР давлат бюджетига 5 трлн тенге тушди
NUR-SULTAN. Kazinform- Жорий йилнинг 4 ойи давомида давлат бюджетига 5 трлн 93 млрд тенге маблағ тушди ва режа 108,6 фоизга бажарилди. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Ерулан Жамаубаев Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Украинадаги ҳарбий можаро тез орада тугамайди – БМТ Бош котиби
NUR-SULTAN. Kazinform – БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Украинадаги жанговар ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш ва яқин келажакда тинчлик музокараларини ўтказиш мумкин эмас, деб ҳисоблайди. У бу ҳақда чоршанба куни Венада БМТ ички конференцияси очилиши олдидан баёнот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири Euronews каналига таяниб.

Кўмир нархининг асоссиз ошиб кетишининг олдини олиш ҳақида ҳозирдан ўйлаш керак, – ҚР Бош вазири
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов Ҳукумат йиғилишида кўмир нархининг асоссиз ошиб кетишининг олдини олиш бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш долзарблигини эслатди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Юнон-рум кураши бўйича Қозоғистон ёшлар терма жамоаси Туркиядаги турнирда иккинчи бўлди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг юнон-рум кураши бўйича 17 ёшгача бўлган ўсмирлар терма жамоаси Туркияда бўлиб ўтган Victory Cup халқаро турнирида умумжамоавий иккинчи ўринни эгаллади, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Саудия Арабистони Қозоғистондан 3000 кишига ҳаж зиёратини адо этишга рухсат берди
NUR-SULTAN. Кazinform - Бу йил Қозоғистондан 3 минг кишига ҳаж зиёратига боришга рухсат берилди. Бу ҳақда Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Науризбай ҳожи Таганулининг Саудия Арабистони Қироллигида Ҳаж ва умра вазири Тауфик ибн Фавзан ар-Рабия билан учрашуви чоғида келишиб олинди, деб хабар беради Kazinform.

ҚР Ташқи ишлар вазирлигида ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси билан референдумга тайёргарлик муҳокама қилинди
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенко ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ЕХҲТ/ДИИҲБ) сайлов бўйича катта маслаҳатчиси Алексей Громов бошчилигидаги Эҳтиёжларни баҳолаш миссиясини қабул қилди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Хитойда 113 йўловчиси бўлган самолёт ёниб кетди
PEKIN. Kazinform - Пайшанба куни эрталаб Хитойнинг жануби-ғарбидаги Чунцин шаҳридаги «Цзянбэй» халқаро аэропортининг учиш-қўниш йўлагида Tibet Airlines авиакомпаниясининг йўловчи самолёти бортида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда «Цзянбэй» аэропорти хабарида маълум қилинган, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Кўпроқ

Архив
Юқорига